Қайднома

Қидирув

Остон Ўрунов - ўйиннинг энг яхши футболчиси ва бошқа легионерларимиз ҳақида

Остон Ўрунов - ўйиннинг энг яхши футболчиси ва бошқа легионерларимиз ҳақида

  23.06.2020 01:28
  0
  427
Остон Ўрунов - ўйиннинг энг яхши футболчиси ва бошқа легионерларимиз ҳақида

Виталий Денисов «Ротор»дан кетди. Шу йил январь ойида «Ротор» сафига қўшилган ҳамюртимиз Виталий Денисов Волгоград клуби билан хайрлашди. Ҳимоячимиз якунланган мавсум Россия Премьер-лигасига йўл олган «Ротор» сафида атиги 2та расмий ўйин ўтказди. Эслатма, бу жамоа мураббийлар штабида терма жамоамизнинг собиқ ҳужумчиси Максим Шацких бор.

Остон Ўрунов чакки эмас. Россия Премьер-лигаси рестартидан ўрин олган «Уфа» - «Тамбов» ўйини 2:1 ҳисобида якунланди.Диққатга сазовор томони, эксперт­лар ҳамюртимиз Остон Ўруновни учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олишди. «Ўйинда ўзбекистонлик ёш ярим ҳимоячи жуда яхши таассурот уйғотди. «Уфа»нинг деярли барча ҳужумлари айнан Ўрунов ор­қали ривожлантирилди. Футболчи эса тез-тез вазиятни кескинлаштиришга эришди. Остон гоҳ ўзи рақиб дарвозасига таҳдид солди, гоҳ шерикларини яхши вазиятга чиқарди. Тўғри, Ўрунов учрашувда самарали ҳаракатни амалга оширмади, лекин бу билан унинг Вадим Евсеев жамоаси ғалабасига қўшган салмоқли ҳиссаси камайиб қолмайди», дея таъриф берилди ҳамюртимизга. Дарвоқе, «Уфа»да тобора ишончга кираётган Остон яқинда Бошқирдистон республикаси раҳбари Радий Хабиров кийиб чиққан миллий костюмга буюртма берди. «Классик либосда бошқирча ва ўзбекча элементларни ўзаро таққослаш қизиқарли», — деди Остон. «Ростов» вакили Элдор Шомуродовга келсак, у айни пайт бутун жамоа билан карантинда. Бу вақтда ростовликлар фақат ёшларга таяниб, «Сочи» майдонида 1:10 ҳисобида ютқазишди.

Фаоллик бор, гол йўқ. Беларусь чемпионати 14-туридан ўрин олган «Динамо Минск» - «Энергетик-БГУ» баҳсида ҳисоб очилмади. Мазкур учрашувни меҳмонлар асосий таркибида бошлашган Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров фаол ҳаракатланишди, уларга фақат гол етишмади. Яхшибоев тўлиқ вақт давомида тўп сурган бўлса, Умаров 73-дақиқада ўрнини захира вакилига бўшатиб берди.

«Сеул» омадсизликлар гирдобида. Аввалги ҳафта Жанубий Корея «К»-лигасида 2та (7-8) тур учрашувлари ўтказилди. Таркибида Рустам Ашурматов ўйнаётган «Кванжу» дастлаб «Инчхон Юнай­тед»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейин меҳмонда «Чонбук Моторс»га бас келолмади - 0:1. Ашурматов ҳар икки ўйинда 90 дақиқадан тўп сурди. Икром Алибоевнинг клуби - «Сеул» ҳамон мағлубиятлар гирдобидан чиқолмаяпти. Пойтахтликлар охирги икки ўйинда ҳам очко ололмадилар. Алибоев 7-тур доирасида «Санжу Санму»га қарши кечган баҳс (0:1)нинг 63-дақиқасида захирадан майдонга тушди. «Сеул» кейинги учрашувда «Ульсан Хюндай»га 0:2 ҳисобида ютқазди ва ҳамюртимиз бу сафар 87 дақиқа тўп сурди. Ҳимоячи Достон Турсунов «Пусан И~Парк»нинг «Тэгу»га қарши ўйини (2:2) охирида захирадан тушди. Пусанликлар 8-турда эса сафарда «Инчхон»ни мағлубиятга учратишди - 1:0. Турсунов бу ғалабага 90 дақиқалик фаол ҳаракати билан ҳисса қўшди. Жамшид Искандеровнинг жамоаси - «Сеонгнам Ильва Чунма» ҳам кетма-кет мағлубиятга учради. Жамоа дастлаб ўз майдонида «Сувон Самсунг»га 0:2 ҳисобида ютқазди, кейин  «Санжу Санму» олдида ожиз қолди - 0:1. Ўзбекистонлик футболчи ҳар икки баҳсда тўлиқ вақт ўйнади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz