Қайднома

Қидирув

Расман: Артур «Ювентус» футболчиси

Расман: Артур «Ювентус» футболчиси

  29.06.2020 20:44
  0
  297
Расман: Артур «Ювентус» футболчиси

«Барселона» клуби матбуот хизмати Артурнинг «Ювентус»га ўтиши ҳақида расман маълум қилди.

Трансфер суммаси 72 миллион еврони ташкил этади. Шу билан бирга каталонияликлар яна 10 миллион евро бонус сифатида ҳақ олишади.

23 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсумни тўлиқ «Барселона» сафида ўтказади, шундан сўнг туринликлар таркибига қўшилади.

Шунингдек, яқин орада «Ювентус» Миралем Пьяничнинг қарама-қарши томонга ўтиши ҳақида хабар беради.

Маълумот учун, Артур Мело 2018 йил ёзида Бразлиянинг «Гремио» клубидан 31 миллион евро эвазига «Барселона»га ўтган эди. Шундан бери, яримҳимоячи клуб учун барча турнирларда 72 ўйинда майдонга тушди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz