Қайднома

Қидирув

Бундан 30 йил муқаддам...

Бундан 30 йил муқаддам...

  01.07.2020 11:20
  0
  286
Бундан 30 йил муқаддам...

«Ливерпуль» охирги марта Англия чемпионати олтин медалини ютган вақтда жамоанинг ҳозирги таркибидаги футболчилар ўртача неча ёшда бўлишганини биласизми? Диққат қилинг, 20 нафар асосий ўйинчидан 16 нафари ҳали туғилмаганди!

Ҳа, «Ливерпуль» ҳозирги муваффақиятини нақ 30 йил кутди. Жамоа бундан олдин Англия чемпионатида охирги марта 1990 йилнинг 28 апрель куни тахтга кўтарилган эди. «Ливерпуль»-2020 таркибидаги футболчиларнинг ўртача ёши - 27,5. Хуллас, бугунги чемпионлардан атиги 4 нафари аввалги зафар вақтидан олдин туғилганди:   

- Дарвозабон Адриан 3 ёшда эди;

- Ҳимоячи Жеймс Милнер 4 ёшда эди;

- Ярим ҳимоя Адам Лаллана 1 ёшу 2 ойлик эди;

- Ҳимоячи Деян Ловрен 9 ойлик эди.

«Ливерпул»нинг ҳозирги таркибида яна айнан ўша чемпионлик расмийлаштирилган йили дунёга келган 2 нафар ўйинчи бор - Жор­жиньо Вейналдум олий сов­рин қўлга киритилганидан 2 ой, Жордан Хендерсон эса ярим йил ўтиб дунё юзини кўрган.

Бош мураббий Юрген Клопп - алоҳида мавзу. 1990 йилнинг апрель ойи охирида 23 ёшини қаршилаш арафасида бўлган Юрген Франкфуртда, Гёте номидаги университетда ўқирди ва эҳтимолки, яқин орада «Майнц» сафига қўшилиб, катта футболга қадам қўйишини билмасди. Мана, орадан 30 йил ўтиб, Клопп, «Ливерпуль» ва Англия чемпионати олтин медали йўли бир нуқтада кесишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz