Қайднома

Қидирув

Соса Соlа Суперлига. "Локомотив"-"Қизилқум" ўзига ҳос маълумотлар

Соса Соlа Суперлига. "Локомотив"-"Қизилқум" ўзига ҳос маълумотлар

  01.07.2020 11:54
  0
  213
Соса Соlа Суперлига.

Бугун “Локомотив” ўз майдонида “Қизилқум”га қарши баҳс олиб боради. Турнир жадвалида “Локомотив” 6та ўйиндан сўнг 6 очко билан 10-ўринда боряпти. Жамоа икки бор ғалаба қозониб, 4 марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 6-10.

  “Қизилқум” эса атиги 1 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. Навоийликлар ҳисобида 1 дуранг, 5 мағлубият бўлиб, тўплар нисбати 3-13. “Қизилқум” бу йил Суперлигада ҳали ғалаба қозонмаган учта жамоадан бири бўлиб турибди.

  Қизиғи шундаки, ҳар икки жамоа ўз очколарини карантингача ўтган дастлабки учта турда йиққан. “Локомотив”нинг иккита ғалабаси уйда “Андижон” ва “Бухоро” билан кечган баҳсларда қўлга киритилганди, “Қизилқум” эса сафарда “Машъал” билан дуранг ўйнаган.

  Лекин карантиндан сўнг негадир иккала жамоанинг ҳам омади келмаяпти. “Локомотив”нинг кетма-кет уч мағлубияти “Металлург” (0:3), “Сўғдиёна” (1:2), “Бунёдкор” (0:2) билан ўйинларда қайд этилган бўлса, “Қизилқум” АГМК (0:1), “Қўқон-1912” (0:4) ва “Пахтакор” (0:2) билан кечган ўйинларда имкониятни бой берди.

  Навбатдаги тўқнашув олдидан мезбон “Локомотив”нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Жамоа биринчидан, ўз майдонида ўйнайди. Иккинчидан, жамоа таркибида маҳоратли футболчилар кўпроқ. Лекин “Қизилқум” ҳам юқорига интилиш учун астойдил кураш олиб бормоқда. Бу эса учрашув қизиқарли кечишидан дарак беради.

 “Локомотив” - “Қизилқум” баҳсини бугун соат 19:00дан бошлаб “Оилавий” телеканалида тўғридан тўғри томоша қилинг.


Манба: ПФC Локомотив


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz