Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон футбол бўйича Осиё Кубоги—2027 мезбонлигига ариза топширди

Ўзбекистон футбол бўйича Осиё Кубоги—2027 мезбонлигига ариза топширди

  01.07.2020 15:05
  0
  284

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Осиё Кубоги—2027 мусобақаси мезбонлигига ўз номзодини қўйган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.

Фото: ОФК

Улар қаторидан Ўзбекистон ҳам ўрин олган. Белгиланган муддатгача (30 июнь) умумий ҳисобда бешта малакат мусобақани ўзида ўтказиш истагини билдирган: Ҳиндистон, Эрон, Қатар, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон.

ОФК тендер қатнашчиларининг имкониятларини баҳолашни бошлаб юборади ва якуний қарор 2021 йилда чиқарилади.

Маълумот учун, сўнгги Осиё Кубоги мусобақаси 2019 йилнинг январь ойида БААда бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалда пенальтилар серияси бўйича Австралияга ютқазиб, мусобақани тарк этганди. 2023 йилги мусобақага эса Хитой мезбонлик қилади.

Май ойида 2030 йилги Осиё ўйинлари мезбонлигига даъвогар давлатлар рўйхати эълон қилинган. Аввалроқ ушбу мусобақа мезбонлигига ўз номзодини қўйиши айтилган Ўзбекистон ариза топширмагани маълум бўлганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz