Қайднома

Қидирув

Европа ЧЛ 2020/2021 йилги мавсумининг тақвими эълон қилинди

Европа ЧЛ 2020/2021 йилги мавсумининг тақвими эълон қилинди

  03.07.2020 02:41
  0
  337

УЕФА ташкилоти Чемпионлар Лигасининг 2020/2021 йилги мавсуми тақвимини тасдиқлади. Бу ҳақида ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

Фото: Yandex Photos

Унга кўра, мусобақанинг саралаш босқичи 8 август куни бошланади, гуруҳ босқич ўйинларининг старти эса нисбатан кечроқ, яъни 20 октябрь санасига белгиланган.

Кейинги мавсум учун тақвим қуйидагича:

Саралаш босқичи:

Ўтиш раунди — 8 —11 август

Биринчи саралаш раунди — 18—19 август

Иккинчи саралаш раунди — 25—26 август

Учинчи саралаш раунди — 15—16 сентябрь

Плей-офф ўйинлари — 22—30 сентябрь

Гуруҳ босқичи:

1-тур — 20—21 октябрь

2-тур — 27—28 октябрь

3-тур — 3—4 ноябрь

4-тур — 24—25 ноябрь

5-тур — 1—2 декабрь

6-тур — 8—9 декабрь

Плей-офф:

1/8 финал — 16 февраль, 17 март

1/4 финал — 6 апрель, 14 апрель

1/2 финал — 27 апрель, 5 май

Финал — 29 май (Истанбул).

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг 2019/20 йилги чорак финал учрашувларидан бошлаб «саккиз финалчи» тартибида ўтказилади. 12 —23 август кунлари Лиссабонда ўтказиладиган беллашувлар бир ўйиндан иборат бўлади.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz