Қайднома

Қидирув

«Ротор» РПЛда қатнашмоқчи эмас

«Ротор» РПЛда қатнашмоқчи эмас

  04.07.2020 12:27
  0
  270
«Ротор» РПЛда қатнашмоқчи эмас

Волгограднинг «Ротор» клуби Россия Премьер-лигасида қатнашишдан воз кечиши мумкин, дея хабар берди «Аргументы Недели» нашри.

Манбанинг қайд этишича, жамоанинг бундай қарорга келишига молиявий масалалар сабаб бўлиши мумкин. Мазкур ҳолатда «Химки»нинг ҳам фаолиятини қуйи лигада давом эттириши эҳтимоли йўқ эмас.

Агар воқеалар ривожи шундай тус олса, жорий мавсум якунида ҳеч бир жамоа РПЛни тарк этмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ФНЛда мавсум-2019/2020 коронавирус пандемияси сабабли муддатидан аввал якунланганди. «Ротор» ва «Химки» эса охирига етказилмаган чемпионатда мос равишда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz