Қайднома

Қидирув

Аллегри мураббийлик фаолиятини тиклашга тайёр

Аллегри мураббийлик фаолиятини тиклашга тайёр

  07.07.2020 00:37
  0
  298
Аллегри мураббийлик фаолиятини тиклашга тайёр

«Милан» ва «Ювентус» клубларининг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри ишга қайтишга тайёрлигини билдирди.

52 ёшли мутахассис ўтган йилнинг ёзида Турин жамоасини тарк этганидан буён ишсиз юрибди.

«Ҳордиқ чиқардим, батареяларимни қувватга тўлдирдим ва оилам билан Ливорнода қолдим. Мен билан ҳаморлик қиладиган клубнинг қаердан бўлиши муҳиммас, асосийси, унинг рақобат ва ғалабага иштиёқи юқори бўлсин. Испания чемпионати? Бу саволга ким “йўқ” деб жавоб бериши мумкин?», — дея Аллегрининг сўзларидан иқтибос келтирди Marca.

Аввалроқ италиялик мураббийнинг хизматларига «Манчестер Юнайтед» ва «Пари Сен-Жермен» томонидан қизиқиш билдирилгани ҳақида хабарлар урчиганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz