Қайднома

Қидирув

Спорт тарихидаги энг йирик шартнома имзоланди

Спорт тарихидаги энг йирик шартнома имзоланди

  09.07.2020 02:16
  0
  374
Спорт  тарихидаги энг йирик шартнома имзоланди

АҚШнинг МФЛда (америкача футбол) қатнашувчи «Канзас-Сити Чифз» клуби Патрик Маҳоумс билан профессионал спорт тарихидаги энг йирик шартномани имзолади. 10 йилга тузилган шартномага кўра, спортчи 503 миллион доллар ишлаб олади.

Томонлар янгилаган шартнома 2022 йилдан кучга кириши ҳақида ESPN ёзмоқда. Спортчининг «сардорлар» билан олдинги шартномаси 2017 йилда тузилган, унга кўра, қолган икки мавсумда Маҳоумсга 27,6 миллион доллар тўланади. Маҳоумс — канзасликларнинг Супербоулдаги энг қиммат ўйинчиси. Жамоа 1970 йилдан бери илк марта Миллий футбол лигаси чемпионлигини қўлга киритди. Ҳал қилувчи ўйинда «Чифз» «Сан-Франциско»ни доғда қолдирди.

Спорт оламида Маҳоумсгача энг йирик шартнома «Лос-Анжелес Энжелс» бейсболчиси Майк Траутга тегишли эди. У ўтган йили жамоаси билан 430 миллион долларлик шартномани 12 йилга тузганди.

 


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz