Қайднома

Қидирув

Винисиус соғлом, у «Алавес»га қарши ўйинда қатнашиши мумкин

Винисиус соғлом, у «Алавес»га қарши ўйинда қатнашиши мумкин

  09.07.2020 21:51
  0
  115
Винисиус соғлом, у «Алавес»га қарши ўйинда қатнашиши мумкин

Бироз аввал сайтимизда «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг коронавирус чалинганликда гумон қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.

19 ёшли футболчининг қайта топширган тести инфекция юқтирмаганини тасдиқлади. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал «Қироллик клуби» бош мураббийи Зайниддин Зидан дастлабки таҳлиллар ишончли натижа бермаганини таъкидлаганди.

Демак, бразилиялик футболчи «Алавес»га қарши баҳсда «Реал» сафида майдонга тушиши мумкин.

«Реал» айни пайт Ла Лигада «Барселона»ни бир очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Мазкур ҳолатда мадридликлар захирасида яна битта ўйин бор.

Винисиус Жуниор жорий мавсум Испания чемпионатининг 26 та ўйинида қатнашиб, 3 та гол ва 2 та самарали узатма муаллифига айланган.

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz