Қайднома

Қидирув

Миллий термамизнинг собиқ бош мураббийи Владимир Сальков вафот этди

Миллий термамизнинг собиқ бош мураббийи Владимир Сальков вафот этди

  10.07.2020 05:20
  0
  309
Миллий термамизнинг собиқ бош мураббийи Владимир Сальков вафот этди

Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи, ЦСКА клубида спорт директори бўлиб ишлаган россиялик мутахассис Владимир Сальков вафот этди.

«83 ёшида ЦСКА клубининг собиқ спорт директори Владимир Сальков вафот этди. Унинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», дейилади ЦСКА клубининг матбуот хизмати хабарида.

Владимир Максимович Сальков 1937 йилда Украинада туғилган. Футболчилик фаолиятида «Крилья Советов» ва Донецкнинг «Шахтёр» клубида ўйнаган. 

1970 йилда мураббийлик фаолиятини бошлаган ва «Шахтёр», «Торпедо», «Ротор», СССР олимпия жамоасида ишлаган. Шунингдек, СССР миллий жамоасида ёрдамчи мураббий ҳам бўлган.

2000 йилда Ўзбекистон миллий жамоасига бош мураббий қилиб тайинланган. Унинг қўл остида футболчилар «Мердека» Кубоги финалида Босния ва Герцеговина миллий жамоасини 2:1 ҳисобида енгиб, бош совринни қўлга киритишган.

Владимир Сальков 2001 йилда ЖЧ-2002 саралаши финал босқичида қониқарсиз натижалар қайд этилгани боис истеъфога чиқарилган. Ўзбекистон миллий жамоаси унинг қўл остида жами 19та расмий ўйин ўтказиб, 10та ғалаба, 3та дуранг ва 6та мағлубиятни қайд қилган.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz