Қайднома

Қидирув

«Наполи» Гаттузо билан янги шартнома бўйича келишиб олди

«Наполи» Гаттузо билан янги шартнома бўйича келишиб олди

  10.07.2020 16:55
  0
  313
«Наполи» Гаттузо билан янги шартнома бўйича келишиб олди

«Наполи» бош мураббийи Женнаро Гаттузо клуб билан амалдаги шартномасини 2023 йилгача узайтарида. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.

Маълумотларга кўра, яқин орада 42 ёшли мутахассис неаполликлар президенти Аурелио де Лаурентис билан учрашиб, янги келишувга имзо чекади.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузо «Наполи» бошқарувини ўтган йилнинг декабрида қабул қилиб олган, ўшанда клуб билан 2021 йилнинг ёзигача шартнома тузганди. Ушбу мураббий қўл остида неаполликлар Италия кубоги-2019/2020 ғолиби бўлишди.

“А” Серияда 31 та турдан сўнг 51 очко тўплаган «Наполи» турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz