Қайднома

Қидирув

Левандовски — Бундеслига мавсумининг энг яхши футболчиси

Левандовски — Бундеслига мавсумининг энг яхши футболчиси

  10.07.2020 15:50
  0
  326
Левандовски — Бундеслига мавсумининг энг яхши футболчиси

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия футболчилар иттифоқи (VDV) томонидан Бундеслиганинг жорий мавсуми якунларга кўра, энг яхши ўйинчи деб топилди.

Польшалик форвард барча рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдирди. Рейтингда иккинчи ўрин Дортмунд «Боруссия»си аъзоси Жейдон Санчога насиб қилди. Кучли учликка Левандовскининг жамоадоши Жошуа Киммих якун ясади.

Таъкидлаш жоизки, 31 ёшли Роберт фаолиятида тўртинчи марта мазкур совринга эга бўлди.

Лиганинг энг яхши кашфиёти сифатида «Бавария» ҳимоячиси Альфонсо Дэвис эътироф этилди. Ханс-Дитер Флик эса мавсумнинг энг яхши мураббийи номига муносиб кўрилди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz