Қайднома

Қидирув

ЖЧ-1966 ғолиби вафот этди

ЖЧ-1966 ғолиби вафот этди

  11.07.2020 20:19
  0
  282
ЖЧ-1966 ғолиби вафот этди

Англия термаси собиқ ҳимоячиси Жек Чарльтон 86 ёшида оламдан кўз юмди.

У узоқ давом этган касаллик туфайли вафот этди.

Чарльтон Англия термасида 35 та ўйин ўтказган ва 1966 йил жамоа билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Ушбу муваффақиятдан икки йил ўтиб, инглизлар сафида Европа чемпионати бронза медалларига эга чиққан.

Чарльтон бутун фаолиятини «Лидс»да ўтказиб, 1950-1973 йиллар мобайнида 773 та ўйинда қатнашган.

«Лидса» таркибида у Англия чемпионати 1968-1969 йиллар мавсуми ғолиби бўлган. Шунингдек, бир мартадан Англия кубоги, Лига кубоги, Англия Суперкубогини қўлга киритган. Бундан ташқари, унинг коллекциясида иккита ярмарка кубоги ҳам бор.

Жек Чарльтон — «Манчестер Юнайтед» афсонаси Бобби Чарльтоннинг тўнғич акаси ҳисобланади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz