Қайднома

Қидирув

Сергей Лушан «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди

Сергей Лушан «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди

  11.07.2020 21:28
  0
  312
Сергей Лушан «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди

Бугун, яъни 11 июль куни «Динамо» жамоаси қароргоҳида йиғилиш ўтказилди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати. «Унда Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев, клуб раҳбарияти ва жамоа футболчилари иштирок этишди. 

Тадбирда сўзга чиққан Шуҳрат Рўзиев «Динамо» жамоасининг бу йилги мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича сўз юритиб, жорий мавсумда вилоят раҳбарияти ва ҳомийлар томонидан клуб олдига энг аввало Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганлиги, шу мақсадда ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган таниқли мутахассис Сергей Лушан «Динамо» клуби бош мураббийи этиб тайинланганлигини эълон қилиб, Сергей Ивановични жамоага таништирди. Унга ёрдамчи мураббий сифатида Муҳитдин Ортиқов ёрдам беради.

Шундан сўнг, Сергей Лушан сўзга чиқиб, билдирилган ишончга муносиб бўлиш ҳамда янги жамоанинг ривожи учун бор куч ва тажрибасини ишга солишини айтиб ўтди.

«Динамо» ПФК бош директори Учқун Қобилов ҳам сўзга чиқаркан, вилоят раҳбарияти ва клуб ҳомийлари ҳамда самарқандлик минглаб мухлислар ишончини оқлаш учун янги бош мураббий билан бирга жамоа равнақи ва Суперлигага чиқиши учун бор куч ва имкониятлар ишга солинишини таъкидлади.

Сергей Лушан олдига Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов ва клуб ҳомийлари томонидан «Динамо» клубини Суперлигага олиб чиқиш, самарқандлик ёш футболчиларни кашф этиб, катта футболга қадам қўйишга кўмаклашиш каби мақсад ва вазифалар қўйилганлиги маълум қилинди.
 
Тошкентнинг «Бунёдкор» ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги ёрқин фаолияти билан ўзбек футболининг бугунги кундаги ёрқин вакиллари Элдор Шомуродов, Сардор Рашидов, Отабек Шукуров, Достонбек Ҳамдамов, Рустам Ашурматов, Акромжон Комилов ва яна бир қатор номларнинг кашф этилишига муносиб ҳисса қўшган Сергей Ивановичнинг Самарқанд футболидан ҳам янги номлар чиқаришига ишониб, мураббийнинг бошланаётган янги фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, 47 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби бўлганди. Сергей Лушан 2019 йилнинг апрель ойида Самарқанддаги «Динамо» - «Сўғдиёна» (1:0) учрашувидан кейин истеъфога чиққанди.

Маълумотнома:

Сергей Иванович Лушчан
1973 йил, 9 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган.
Футболчилик фаолиятида тўп сурган клублари:
«Маъданчи» (Бекобод) (1992-93), «Океан» (Россия), «Крилья Советов» (Россия), «Ростелмаш» (Россия), «Уралан» (Россия), «Металлург» (Россия), «Юнит» (Россия), «Бунёдкор» (Тошкент) (2007-2008).
1998-2003 йиллар Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси саналган.
Мураббийлик фаолияти:
«Бунёдкор» (ёшлар) – 2011-2013 йиллар
Ўзбекистон ёшлар жамоаси U-19 – 2014
«Бунёдкор» – 2014-2017 йиллар
«Сўғдиёна» – 2018-2019 йиллар.
2020 йилнинг 11 июль кунидан «Динамо» бош мураббийи.
Мураббий сифатида ютуқлари:
«Бунёдкор» клуби билан Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби (2016), кубок финалчиси (2017), Осиё чемпионлар лигаси иштирокчиси.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

 

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz