Қайднома

Қидирув

«Барселона» президентлигига номзод: «Сетьен — биз келажакда қўллайдиган мураббий эмас»

«Барселона» президентлигига номзод: «Сетьен — биз келажакда қўллайдиган мураббий эмас»

  12.07.2020 09:54
  0
  330
«Барселона» президентлигига номзод: «Сетьен — биз келажакда қўллайдиган мураббий эмас»

«Барселона» президентлигига номзодини қўйган Виктор Фонт каталонияликлар бош мураббийи Кике Сетьен ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Аввалроқ «Барса»ни жамоанинг собиқ ярим ҳимоячиси Хави бошқариши мумкинлиги айтилганди, аммо якунда 40 ёшли мутахассис «Ал-Садд» билан келишувни узайтирди.

«Сетьен — «Барселона»нинг ҳозирги бош мураббийи, шу боис у бизнинг ҳурматимиз ва қўллаб-қувватлашимизга муносиб. У доим менга ёққан, лекин ҳақиқат шуки, Кике биз келажакда қўллайдиган мутахассис эмас. Рости, Хави қачон хоҳласа, ўшанда «Барса» бош мураббийи бўлади. Аммо унинг режаларини амалга ошириш учун максимал имконият бериш борасида «Барса»дан яхшиси йўқ. Агар «Барселона»ни бошқаришдек шарафга лойиқ кўрилсам, Хави билан ҳамкорлик клубнинг яқин йиллардаги асосий лойиҳаси бўлади», - деди Фонт Ole нашрига берган интервьюсида.

Ла Лиганинг 35 та туридан сўнг Сетьен бошчилигидаги жамоа 76 очко тўплаган ҳолда, пешқадам «Реал»дан 4 очкога ортда қолмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz