Қайднома

Қидирув

Инзаги: «Бизнинг Скудетто — Чемпионлар Лигаси йўлланмаси»

Инзаги: «Бизнинг Скудетто — Чемпионлар Лигаси йўлланмаси»

  12.07.2020 11:14
  0
  360
Инзаги: «Бизнинг Скудетто — Чемпионлар Лигаси йўлланмаси»

«Лацио» бош мураббийи Симоне Инзаги «Сассуоло»га бой берилган ўйин (1:2)дан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Йигитлар бор кучларини сарфлашди. Афсуски, ҳозир бунинг ўзи етарли эмас. Футболчилар билан сўнгги кунларда кўп гаплашдик, шунчаки, гап тиғиз тақвимда. «Сассуоло»да бошланғич таркибдаги 11 футболчидан 9 нафарини алмаштириш имкони бор. Биз эса «Лечче» билан баҳс (1:2)ни такроран ўтказгандекмиз. Дастлаб олдинга чиқиб олдик, сўнгра якунда ютқаздик. Айни пайт формамиз етарли даражада яхши эмас, голлар ўтказиб юборяпмиз, уч ой аввал ҳаммаси бошқача кечиши аниқ эди. Энг ачинарлиси шундаки, йигитлар карантин даврида машғулот ўтказишди, бироқ рестартдан 10 дақиқа ўтиши ҳамоно муаммолар биз томон ёғила бошлади. Лукас Лейва, Данило Катальди, Адам Марушич, Луис Фелипе, Хоакин Корреа, Бобби Адеканье — барчалари муаммога йўлиқишди. Биз эса фақат Сенад Луличнинг хизматидан фойдаланолмаймиз, деб ўйлагандик. Яна бир нечта очколар тўплашимиз керак, ахир Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга чиқиш биз учун скудеттони қўлга киритишга тенг. Ҳақиқатга тик боқайлик, «А» сериядаги чемпионлик хусусидаги гап-сўзлар баландпарвоз янграганди. Бу таслим бўлганимизни англатмайди. Келгуси мавсум ЧЛда қатнашсак, таркибимизда тез-тез ротацияларни амалга ошириш имконияти туғилади», — деди Инзаги Sky Sport Italia нашрига берганинтервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz