Қайднома

Қидирув

"Металлург" навбатдаги ғалабасига эришди

"Металлург" навбатдаги ғалабасига эришди

  12.07.2020 21:58
  0
  289

Мамлакат миллий чемпионатининг 9-тур учрашувини ўз майдонида ўтказган “Металлург” ғалаба нашидасини сурди. Бекободликлар Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси дарвозасига иккита жавобсиз гол киритди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.

Биринчи тайм майдон эгаларининг катта устунлиги остида ўтди. Жиззахликлар майдон эгаларининг кучли босимига йигирманчи дақиқагача дош беришди. 24-дақиқага келганда “Металлург”нинг украиналик легионери Евгений Чумак олисдан зарба бериб, ҳисобни очди. Бу вазиятда меҳмонлар дарвозабонни зарба берилишини кутмаган эди. Тўп эса дарвоза устунига теккан ҳолда тўрдан жой олди – 1:0.
Иккинчи таймда ҳам майдонда кўриниш ўзгармади. “Металлург” ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб турди. Айниқса, қанотларнинг фаоллиги, марказда тўп назоратини бермаслик “Металлург”га устунликни тақдим этди.
62-дақиқада Зоҳид Абдуллаев ўнг қанотда тўпни рақибдан олиб қўйди ва жарима майдонига узатиб берди. Шаҳзод Убайдуллаев ҳимоячини чалғитиб тўпни ўтказиб юборди. Дониёр Нарзуллаев эса қийинчиликсиз дарвозани ишғол этди – 2:0.
Бу ҳисоб учрашув охиригача ўзгармай қолди.

Coca Cola Суперлига. 9-тур
МЕТАЛЛУРГ – СЎҒДИЁНА – 2:0 (1:0). Бекобод. “Металлург” марказий стадиони. 12.07.2020 йил.
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Абдуҳамидулло Расулов, Авазбек Абдуллаев, Абдурашид Худойбердиев.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
Голлар: Евгений Чумак (24), Дониёр Нарзуллаев (62, пас – Зоҳид Абдуллаев)

“Металлург”: 12. Александр Лобанов, 5. Аббосжон Отахонов, 7. Дониёр Нарзуллаев, 10. Шаҳзодбек Убайдуллаев, 15. Зоҳид Абдуллаев, 21. Камолиддин Тожиев, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28. Станислав Андреев, 55. Акбар Исматуллаев, 88. Евген Чумак.

Заҳира: 1. Акмал Турсунбоев, 4. Одилбек Абдумажидов, 8. Саламат Қуттибоев, 11. Муродбек Бобожонов, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 20. Худойшукур Сатторов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 43. Даврон Анваров, 77. Муҳаммад Исаев.

“Сўғдиёна”: 1. Ширинбой Абдуллаев, 2. Сардор Қулматов, 3. Элёр Орифов, 5. Аюбхон Нўъмонов, 7. Санжар Рашидов (с), 11. Жасур Ҳасанов, 17. Иван Нагаев, 18. Шавкат Муллажонов, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 22. Шаҳбоз Жўрабеков.

Заҳира: 27. Милан Митрович, 8. Жамшид Болтабоев, 12. Санъат Шихов, 14. Даниэль Насриддинов, 20. Баҳодир Насимов, 21. Саҳоб Рашидов, 30. Диан Талхатов, 80. Эливелто Рибейро Дантас, 93. Марко Колакович.


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz