Қайднома

Қидирув

Улуғбек Бақоев: "Футболчиларимга ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман"

Улуғбек Бақоев: "Футболчиларимга ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман"

  13.07.2020 05:55
  0
  267
Улуғбек Бақоев:

Суперлига 9 - тур учрашувлари доирасида ўтказилган "Металлург" - "Сўғдиёна" учрашуви якунлангач меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этиб ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмаганига бир қанча сабаблар бор. Ҳозир уларни батафсил санаб ўтмоқчи эмасман. Иккинчи бўлимда нимадир қилишга ҳаракат қилдик. Футболда шунақаси бўлиб туради. Шогирдларимга ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Интилишди, ҳаракат қилишди. 

Норхонов етишмаганини мағлубиятга рўкач қилмоқчи эмасман. Жамоамизда 22 нафар футболчи бор. Мен шунақа ўйлайман.
Бугун дарвоза чизиғида Митровичга дам олиш имкониятини бердик. Кейинги ўйинларда яна кўрамиз.
Чемпионат марказлашган ҳолатда ўтиши? Ҳозирги қалтис вазиятни тушунишимиз лозим. Футболимиз раҳбарларига осон эмаслигини биламиз. Агарда улар шундай қарорга келадиган бўлса барчаси бизни ҳавфсизлигимиз учундир. Ўзбекистондаги барча фуқаролардан соғлиқларига жиддий эътибор берган ҳолатда оила аъзоларини ва яқинларини эҳтиёт қилишларини сўраб қоламан"


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz