Қайднома

Қидирув

“ҚЎҚОН-1912” – “НАСАФ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН

“ҚЎҚОН-1912” – “НАСАФ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН

  13.07.2020 07:00
  0
  234
“ҚЎҚОН-1912” – “НАСАФ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН

Coca Cola Суперлигаси 9-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви 14 июль куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 22 марта тўқнаш келишган.
“Насаф” ўйинларнинг 14 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда эса қўқонликларнинг қўли баланд келган. Учта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 40-22, “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 45 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” жамоасининг очколари 18 тани ташкил этади.

Қўқонда ўтказган сўнгги беш учрашув
27.08.2019. Қўқон-1912 – Насаф - 1:0
13.09.2018. Қўқон-1912 – Насаф - 1:1
21.04.2018. Қўқон-1912 – Насаф - 0:0
04.03.2017. Қўқон-1912 – Насаф - 1:2
26.08.2016. Қўқон-1912 – Насаф - 1:2

Coca Cola Суперлигаси 

9-тур
ҚЎҚОН-1912 – НАСАФ
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Бошланиш вақтлари
"Қўқон-1912" -“Насаф” учрашуви 14 июл сешанба куни, Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 19:00 да старт олади. Эртага эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 9-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ” стадионида соат 17:30да бошланади.
❗️Мазкур футбол учрашувлари юртимизда жорий қилинган карантин қоида ва меъёрлари сабаб мухлисларсиз ташкил этилади.❗️


Манба: ФКҚЎҚОН-1912,


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz