Қайднома

Қидирув

Var билан, аммо мухлисларсиз

Var билан, аммо мухлисларсиз

  14.07.2020 01:40
  0
  170
Var билан, аммо мухлисларсиз

Аввалги ҳафта ЕЧЛ ва ЕЛнинг якуний босқичлари учун қуръа ташланди. Шу тариқа иштирокчилар финалгача бўлган йўл билан танишиб олишди.

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ

Олдин хабар берилганидек, асосий турнир чорак финалдан эътиборан марказлашган тизимда давом эттирилади. Яъни 8та жамоа Лиссабонга йиғилади ва ҳар бир жуфтлик ғолиби 1та ўйин орқали аниқланади. УЕФА президенти Александер Чефериннинг айтишича, Португалия пойтахтида коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани ҳам ташкилотчилар режасини ўзгартиргани йўқ. Қуръа натижаларига келсак, ҳозирча чорак финалнинг 2та жуфтлиги аниқ: «РБ Лейпциг» — «Атлетико» ва «Аталанта» — «ПСЖ». Қолган жуфтликлар билан нимчорак финал босқичи жавоб ўйинларидан кейин танишиб оламиз. Таъкидланишича, мавсумнинг қолган қисмида VAR тизимидан фойдаланилади, аммо ўйинлар мухлисларсиз ўтказилади. Тўғри, эпидемиологик вазиятга қараб, мухлисларга қўйилган чеклов қисман ёки бутунлай бекор қилиниши ҳам мумкин.

ЧЛ-2019|2020нинг қолган қисми тақвими

1|8 финал (жавоб учрашувлари)

7-8 август (жума-шанба)

«Манчестер Сити» - «Реал» (биринчи ўйин - 2:1)

«Бавария» - «Челси» (биринчи ўйин - 3:0)

«Ювентус» - «Лион» (биринчи ўйин - 0:1)

«Барселона» - «Наполи» (биринчи ўйин - 1:1)

 

1|4 финал

12-15 август (чоршанба-шанба)

1. «Манчестер Сити»|«Реал» — «Ювентус»|«Лион»

2. «РБ Лейпциг» — «Атлетико»

3. «Барселона»|«Наполи» — «Бавария»|«Челси»

4. «Аталанта» — «ПСЖ»

 

1|2 финал

18-19 август (сешанба-чоршанба)

1-жуфтлик ғолиби - 3-жуфтлик ғолиби

2-жуфтлик ғолиби - 4-жуфтлик ғолиби

 

Финал

23 август (якшанба)

ЕВРОПА ЛИГАСИ

Иккинчи рақамли турнир давоми учун Германия танланган. УЕФА қароргоҳи жойлашган Ньон шаҳрида бўлиб ўтган қуръа жараёнида чорак ва ярим финал раундлари йўлига ойдинлик киритилди. Эслатма, жамоа­лар аввало, 1|8 финал жавоб учрашувларида майдонга тушади.


ЕЛ-2019|2020нинг қолган қисми тақвими

1|8 финал (жавоб учрашувлари)

5-6 август (чоршанба-пайшанба)

ЛАСК - «МЮ» (биринчи ўйин - 0:5)

«Олимпиакос» - «Вулверхэмптон» (биринчи ўйин - 1:1)

«Рейнжерс» - «Байер» (биринчи ўйин - 1:3)

«Вольфсбург» - «Шахтёр» (биринчи ўйин - 1:2)

«Айнтрахт» - «Базель» (биринчи ўйин - 0:3)

«Истанбул» - «Копенгаген» (биринчи ўйин - 1:0)

------------------------------------------------------------------

«Интер» - «Хетафе»

«Севилья» - «Рома»

Охирги 2та жуфтликда 1-ўйин ҳам ўтказилмаган, буларнинг ғолиби 1та учрашув орқали аниқланади.

 

1|4 финал

10-11 август (душанба-сешанба)

1. «Вольфсбург»|«Шахтёр» - «Айнтрахт»|«Базель»

2. ЛАСК|«МЮ» — «Истанбул»|«Копенгаген»

3. «Интер»|«Хетафе» — «Рейнжерс»|«Байер»

4. «Олимпиакос»|«Вулверхэмптон» — «Севилья»| «Рома»

 

1|2 финал

16-17 август (якшанба-душанба)

4-жуфтлик ғолиби — 2-жуфтлик ғолиби

3-жуфтлик ғолиби — 1-жуфтлик ғолиби

 

Финал

21 август (жума)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz