Қайднома

Қидирув

Қайси томонга тепасан, Серхио?

Қайси томонга тепасан, Серхио?

  15.07.2020 13:39
  0
  390
Қайси томонга тепасан, Серхио?

«Реал» сардори Серхио Рамоснинг 11 метрли нуқтадан йўллайдиган тўпини қайтариш имконсиздек. Чунки унинг дарвозанинг қайси нуқтасини мўлжалга олиши мавҳум. Диққат қилинг, Рамосга қарши «дуэл»да биргина Даниэль Субашичга «сейв» кўрсатиш насиб этган, фақат қоидани бузган ҳолатда...

Серхио Рамос фаолиятини якунлаганидан кейин шахсий пенальтилар музейини  очса ҳам бўлаверади. Чунки унинг ижросидаги зарбалар санъат, картина, поэзия ва мусиқадан кам эмас. Рамос «Атлетик»ка қарши ўйинда самарали пенальтилар сериясини 20тага (!) етказди. «Реал» сардори «нуқта»дан охирги марта 2018 йили «Севилья» билан баҳсда гол уролмаганди. Ўшанда ҳам тўп йўлига голкипер эмас, дарвоза тўсини тўсиқ бўлганди. Айтганча, давомли серия айнан ўша баҳсда бошланган - Рамос хатодан кейин яна бир бора пенальти нуқтасига яқинлашган ва рақиб киперига иш қолдирмаганди.

Умуман олганда, испаниялик ҳимоячи фаолияти давомида жами 29та пенальтидан 26та гол урган (фақат ўйиннинг асосий вақтида, пенальтилар сериясидаги уринишлар ҳисобга киритилмаган). 3та хатосига келсак, бир бора тўп дарвоза тўсини билан «ўпишган» бўлса, яна бирида Даниэль Субашич тўпни қайтарган. Конфедерациялар кубоги-2013 доирасида Бразилия термасига қарши кечган баҳсда эса, Рамос мўлжални аниқ олмаган - хато зарба. Хуллас, Субашич «Реал» дарвозабони билан «дуэл»да ғолиб чиққан ягона кипер. Бироқ хорватиялик дарвозабон Евро-2016да зарба берилишига қадар камида бир қадам олдинга чиққан, фақат ҳакам бу қоидабузарликни сезмаганди. Умуман олганда, Серхио ўша вақт бунчалик ишонч билан тепмасди. Ҳар ҳолда, дастлабки 4та пенальтидан 2тасида гол уролмаган. Шундан кейин­ги статистикаси эса космос - 25та уринишдан атиги 1тасида самара чиқаролмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz