Қайднома

Қидирув

10та гол ва 18та пенальти...

10та гол ва 18та пенальти...

  16.07.2020 01:36
  0
  428
10та гол ва 18та пенальти...

АРМАНИСТОН КУБОГИНИНГ БУЮК ФИНАЛИ. «Ной» ва «Арарат-Арманистон» ўртасидаги кубок финали ноёб сценарий остида кечди. Воқеалар ривожига эътибор қаратинг:

*** «Арарат» 29-дақиқага қадар 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди.
***
 Биринчи бўлим «Арарат»нинг яққол устунлигида якунланди - 4:1.
***67-дақиқага келиб ҳисоб тенглашди - 4:4. Боз устига, 90+3-дақиқада «Арарат» футболчиларидан бири майдондан четлаштирилди.
***Қўшимча бўлимларда томонлар 2 дақиқа оралиғида 1тадан гол уришди - 5:5.
***Пенальтилар серияси 18та зарбани ўз ичига олди. «Ной» - Арманистон кубоги соҳиби!

«Ной» ўз тарихида илк марта мамлакат кубоги соҳибига айланди. Нодир финални фаолияти давомида Испаниянинг ўртамиёна клубларини бошқарган, ҳозир эса Арманистон миллий жамоасини шуғуллантираётган машҳур мураббий Хоакин Капаррос бевосита стадионда кузатди. Коронавирус пандемияси туфайли мухлислар стадионга қўйилмади. Аслида улар финални воқеа жойида томоша қилишни жуда-жуда хоҳлашган эди. Ўйинга 2 кун вақт қолганида, мамлакат футбол федерацияси комендатурага мурожаат қилиб, мухлисларни аренага киритишга рухсат сўради. Бироқ вазият қалтислиги туфайли бу илтимос қондирилмади. Қолаверса, Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатда фавқулодда ҳолат режими янада кучайтирилишини маълум қилди. Шунга қарамай, баъзи фанатлар трибуналардан жой олиш йўлини топишди.

Айтганча, «Ной» таркибида россиялик 12 нафар футболчи Арманистон кубоги эгасига айланди. Жумладан, «Кубань», «Чертаново» ва КАМАЗда ўйнаган Максим Майрович Россиядаги фаолияти давомида ҳеч қачон бир мавсумда чемпионат доирасидаги ўйинларда 2тадан кўп гол урган эмасди. Унинг Арманистон лигасидаги статистикаси эса, шунчаки, ажойиб - 27та ўйин, 11та гол. Максим кубок финалида ҳам 1та голга муаллифлик қилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz