Қайднома

Қидирув

Шоҳбоз Умаров: "Ўзбекистонда ёшлар лигасида ўйнардим, менга имконият беришмаганди..."

Шоҳбоз Умаров: "Ўзбекистонда ёшлар лигасида ўйнардим, менга имконият беришмаганди..."

  18.07.2020 09:46
  0
  467
Шоҳбоз Умаров:

Бир неча соатлар олдин сайтимизда ўзбекистонлик футболчи, "Энергетик-БГУ" жамоаси аъзоси Шоҳбоз Умаровни БАТЭ жамоасига ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур трансфер юзасидан Шоҳбоз Умаров билан боғланиб қисқа интервью ташкил қилдик.

- Дастлаб БАТЭ билан трансфер ҳусусида фикрингизни билдириб ўтсангиз. Келишув қандай амалга ошди?

- Машғулотлардан кейин мураббий мени олдига чақирди. БАТЭ анчадан бери жиддий қизиқиш билдираётганини айтди. Музокаралар бўлаётганидан хабарим йўқ эди. Чунки, бу борада мураббийлар менга индашмаганди. Кейинчалик жамоа президенти билан учрашдим ва БАТЭга ўтишга қарор қилдим. Кўпчилик яқинда ушбу жамоа дарвозасига урган голимдан кейин таклиф қилди деб ўйламоқда. Аслида улар мени анчадан бери кузатишаётган, трансфер қилишмоқчи бўлган экан. Лекин, икки клуб келиша олмагани сабабми ёки бошқами бу жамоага ўтишим кечикди. 

- БАТЭ билан Европа лигасида ўйнашингиз мумкин. Бунга тайёрмисиз?

- Буни вақт кўрсатади. Машғулотлар орқали ҳамма нарсага эришиш мумкин. 

- Жасур Яхшибоевни бошқа жамоага ўтганини "Энергетик-БГУ" футболчилари қандай қабул қилди?                    

-Тўғри, Яхшибоевсиз жамоага жуда ҳам қийин бўлади. Лекин, бу жамоада бир футболчи кетса мураббий ўшани ўрнини тезда тўлдиради ва барчага бирдек ишонади. 

Нима деб ўйлайсиз ўзбекистонлик футболчиларни даражаси беларуслик футболчиларникидан юқорими? Чунки, сиз ва Жасур Яхшибоев мисолида бунга гувоҳ бўлдик...

- Яхши савол бердиз. Кўпчилик Беларусь чемпионатини кучсиз дея таърифламоқда. Шаҳбоз Умаров ва Жасур Яхшибоевни иқтидорини Ўзбекистонда кўрмадик деган гапларни ҳам айтишяпти. Ижтимоий тармоқларда Беларусь чемпионатидан Ўзбекистон қуйи лигаси кучли  қабилидаги фикрларни ҳам ўқидим. Аслида ҳамма чемпионатни ўзига яраша кучли томонлари бор. Масалан ман ўзим ҳақимда фикр билдираман. Жасур ҳақида бирон нарса дея олмайман.

Менга Ўзбекистонда ўйин амалиёти беришгани йўқ. 1-2та ўйинларда захирадан майдонга тушдим. Ўзимни кўрсатишим учун ўйин амалиёти етарли бўлмади. Вақт камлик қилди. Бу ерда эса 17та учрашувда иштирок этишга улгурдим. Ўйин амалиёти берилди. Қайсидир томонлама ўзимни кўрсатдим. Ўзбекистонда ўринбосарлар жамоасида тўп тепдим. Ўйинларимни кўрганлар нималарга қодир эканлигимни жуда яхши билади. Беларусь чемпионатида ҳам имкониятларимни тўлиқ кўрсата олганимча йўқ. Ишонаманки, мухлисларга қандай ҳислатларга эга эканлигимни исботлайман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz