Қайднома

Қидирув

ФИФА: "Навбаҳор" 30 кун ичида россиялик мураббийга 520 минг АҚШ долларини тўлаши шарт

ФИФА: "Навбаҳор" 30 кун ичида россиялик мураббийга 520 минг АҚШ долларини тўлаши шарт

  20.07.2020 20:41
  0
  457
ФИФА:

Россиялик Алексей Беленков 2019 йил бошида "Навбаҳор"да бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаган. Бироқ Беленков билан 2023 йил 30 ноябрга қадар тузилган шартномани муддатдан аввал бекор қилинган ҳамда клуб ёрдамчи мураббийга шартнома бўйича пулларини тўламаган. Мураббийнинг юристлари "Навбаҳор"га 150 минг АҚШ доллари тўлашни ва барча масала ёпилишини маълум қилишган. Бироқ клуб бунга эътибор қилмаган.

Алексей Беленков ФИФАга муроажат қилган, унинг ҳуқуқларини SILA компанияси ҳимоя қилди. Ушбу компания ўз вақтида италиялик Фабио Капеллонинг ҳуқуқини ҳимоя қилган ва Россия футбол Иттифоқи ушбу мураббийга керакли суммани тўлаб берганди.

 


"Навбаҳор" 30 кун ичида Беленковга 520 минг АҚШ доллари (тахминан 5 миллиард 300 миллион сўм )тўлаши шарт, акс ҳолда ФИФА санкциялар қўллайди. Булар трансферларни амалга оширишга тақиқ қўйиш, очколар олиб ташлаш ва қуйи лигага тушириб юбориш бўлиши мумкин.

Афсуски ўзбек клублари учун хорижий футболчилар ва мураббийлар билан шартномани мана шундай тарзда бекор қилиши одатий ҳолга айланган. Клубларимизда малакали юристлар ва менежерлар деярли йўқ.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz