Қайднома

Қидирув

«ПСЖ»дан «олтин требл»

«ПСЖ»дан «олтин требл»

  01.08.2020 15:02
  0
  221
«ПСЖ»дан «олтин требл»

«ПСЖ» мавсум-2019/2020да яна бир миллий совринни қўлга киритди. Париж жамоаси мамлакат Лига кубоги мусобақаси финалида «Лион»ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, шу тариқа «олтин требл» соҳибига айланди.

«Стад де Франс» майдонида ўтган баҳснинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ҳисоб очилмагач, ғолиб номи футбол лотереяси орқали аниқланди ва унда омад парижликларга кулиб боқди.

«ПСЖ» аввал қўлга киритилган Франция чемпионлиги ва мамлакат кубоги ёнига Лига кубогини ҳам қўшиб қўйди. Эътиборлиси, Томас Тухель бошчилигидаги жамоа мазкур совринни сўнгги соҳибига айланди, зеро кейинги мавсумдан ушбу турнир ўтказилмайди.

Франция Лига кубоги. Финал

«ПСЖ» - «Лион» - 0:0

Пенальтилар серияси: 6:5. Андерсен (0:1), Ди Мария (1:1), Токо-Экамби (1:2), Верратти (2:2), Какере (2:3), Паредес (3:3), Тьяго Мендес (3:4), Эррера (4:4), Ауар (4:5), Неймар (5:5), Траоре (5:5, ноаниқ зарба), Сарабия (6:5).

«ПСЖ»: Навас, Баккер, Тьяго Силва (Паредес, 91), Курзава (Керер, 70), Маркиньос (Диалло, 114), Гуйе (Эррера, 58), Верратти, Ди Мария, Кимпембе, Неймар, Икарди (Сарабия, 58).

«Лион»: Антони Лопеш, Марсал, Марсело (Андерсен, 81), Денайер, Дюбуа (Рафаэль, 86), Ауар, Бруно Гимараэс (Тьяго Мендес, 65), Какере, Корне, Депай (Токо-Экамби, 80), Дембеле (Траоре, 80).

Четлатиш: Рафаэль (120, «Лион»).



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz