Қайднома

Қидирув

Ди Франческо «Кальяри» билан келишиб олди

Ди Франческо «Кальяри» билан келишиб олди

  01.08.2020 17:39
  0
  230
Ди Франческо «Кальяри» билан келишиб олди

«Рома»нинг собиқ бош мураббийи Эусебио Ди Франческо мавсумлар оралиғида «Кальяри»да иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар берди. Унинг таъкидлашича, мутахассис клуб президенти Томмазо Жулини билан музокара ўтказишга улгурган. Томонлар барча масалаларни келишиб олишган.

Эҳтимолки, «Кальяри»нинг ҳозирги бош мураббийи Вальтер Дзенга мавсум якунлангач клубни тарк этади. Ушбу мутахассис жамоани мартда қабул қилиб олган, бу лавозимга Роландо Мараннинг ўрнига келганди.

Айни пайт, мавсум якунланишига 1 тур қолган паллада сардиниялклар 45 очко билан “А” Серия турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб туришибди.

Ди Франческонинг сўнгги клуби «Сампдория» бўлганди, мазкур жамоани 2019 йилда тарк этганди. Бунга қадар мутахассис «Рома», «Сассуоло», «Лечче», «Пескара» ва «Виртус Ланчано» каби клубларда ишлаган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz