Қайднома

Қидирув

«Ювентус» серия бўйича рекордчи ҳамда...

«Ювентус» серия бўйича рекордчи ҳамда...

  02.08.2020 03:13
  0
  220
«Ювентус» серия бўйича рекордчи ҳамда...

«Ювентус» қаторасига 9-марта Италия чемпиони бўлди. Бу кучли 5та лига рекордидир. Серия бўйича иккинчи яхши натижа якунланган мавсум Германияда кетма-кет 8-марта зафар қучган «Бавария»га тегишли. Умуман олганда, «Ювентус» ҳисобидаги скудеттолар сони 36тага етди.

*** Криштиану Роналду («Ювентус») фаолияти давомида 31-марта совриндор бўлди. Португалиялик жумладан, клуб футболида қўлга киритган совринлари сонини 28тага етказди.

*** Маурицио Сарри «А» серияда ғалаба нашидасини сурган энг ёши катта мураббийга айланди (61 ёшу 198 кунлик).

*** Жанлуижи Буффон «А» серияда 10-марта ғолиб чиқди - бу турнир рекорди. «Ювентус» ҳимоячилари - Леонардо Бонуччи ва Жоржио Кьеллини ҳисобида 9тадан скудетто бор.

*** «Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле мавсум давомида пенальти воситасида 13та гол уриб, бу борада чемпионат рекордчисига айланди.

*** «Милан» ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалханоглу «А» серияда юбилей - 100-ўйинини нишонлади.

*** «Ювентус» сафарда «Удинезе»га қарши ўйинда ҳисобни очиб, якунда ютқазиб қўйди - 1:2. Шу билан «кекса синьора»нинг мавсум давомида ҳисобда олдинда борган ўйинларда йўқотган очколари сони 18тага етди. Бу «Юве» учун охирги 9 мавсумдаги энг ёмон натижадир.

*** 34-турдан кейин Криштиану Роналду («Ювентус») ва Чиро Иммобиле («Лацио») ҳисобидаги голлар сони 30тага етди. Италия чемпионатининг 1та мавсумида 2 нафар футболчининг камида 30та гол уриши 1951 йилдан буён кузатилмаётган эди. 30 ёшли Иммобиле «А» сериянинг бир мавсумида 30та гол маррасига етган италиялик 5-футболчи эканлигини ҳам айтиш ўринли. Учрашувда «дубл»га эришган Роналду эса «А» сериядаги голлари сонини 50тадан ошириш баробарида «Милан»нинг собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченко рекордини янгилади. Шева 50та гол маррасига 69та ўйинда етганди, Роналдуга 61та учрашув кифоя қилди


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz