Қайднома

Қидирув

Кокорин – «Спартак» футболчиси! Энди навбат Ўруновгами?

Кокорин – «Спартак» футболчиси! Энди навбат Ўруновгами?

  02.08.2020 20:52
  0
  315
Кокорин – «Спартак» футболчиси! Энди навбат Ўруновгами?

Москванинг «Спартак» куби 29 ёшли ҳужумчи Александр Кокорин билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берди. «Қизил-оқлар» матбуот хизматининг маълум қилишича, «Зенит», «Сочи» ва Москва «Динамо»сининг собиқ форварди «3+1» схемасидаги битим остига имзо чеккан.

Кокорин мавсум-2019/2020нинг сўнгги қисмини «Сочи»да ўтказиб, 10та ўйинда 7та гол урганди.

Ушбу футболчи Россия термаси таркибида 2012 ва 2016 йилги Европа чемпионатлари, шунингдек, ЖЧ-2014да қатнашган. Умумий ҳисобда миллий жамоа сафида 48 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урган.

Хабарингиз бор, «Спартак» ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновга ҳам астойдил қизиқаётган, бироқ футболчини сотиб олганини расман эълон қилмаётганди. Энди Кокорин трансферидан кейин, навбат Ўруновга келган бўлса, ажабмас.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz