Қайднома

Қидирув

Андрей Сидоров «Хўжанд»ни тарк этиб, «Динамо» сафига келиб қўшилди

Андрей Сидоров «Хўжанд»ни тарк этиб, «Динамо» сафига келиб қўшилди

  03.08.2020 13:52
  0
  144
Андрей Сидоров «Хўжанд»ни тарк этиб, «Динамо» сафига келиб қўшилди

Тожикистоннинг «Хўжанд» клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Андрей Сидоров жамоани тарк этганлигини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган. Қайд этилишича, карантин сабабли Ўзбекистондан Тожикистонга қайта олмаган 25 ёшли футболчи билан амалдаги шартнома томонларнинг ўзаро келишуви асосида бекор қилинган.

Эркин агентга айланган Андрей Сидоров «Динамо» жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан таклифига кўра, Самарқанд жамоаси машғулотларига келиб қўшилган. Хориждан қайтган легионер футболчи «Динамо» билан шартнома имзоласа, ёзги трансфер ойнасигача ПФЛ қайдномасидан ўтказилиб, Про лигада фаолият бошлаши мумкин.

Маълумот учун, яқинда «Хўжанд» клуби бош мураббийи этиб Ҳаким Фузайлов тайинланган эди. Ҳозирда ушбу клубда ўзбекистонлик футболчилардан Маъмур Икромов, Сирож Ҳамроев ва Санжар Рихсибоевлар тўп суришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Сидоров Тожикистон вице-чемпиони «Хўжанд» сафида мамлакат чемпионати ва ОФК кубоги баҳсида майдонга тушган эди.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz