Қайднома

Қидирув

«МЮ» Санчо билан келишиб олди

«МЮ» Санчо билан келишиб олди

  04.08.2020 08:31
  0
  260
«МЮ» Санчо билан келишиб олди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби вингери Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед» билан шартнома бўйича келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Унинг маълумотига кўра, томонлар 2025 йилнинг июлигача давом этадиган 5 йиллик битим бўйича келишувга эришдила.

Энди гап клубларда қолди. Журналистнинг таъкидлашича, «МЮ» ва «Боруссия» ўртасидаги музокаралар қизғин палласига кирган. Ҳозирча трансфер суммаси борасида ҳеч нарса маълум эмас.

«Боруссия» Санчо билан боғлиқ вазият август охиригача якунланишини хоҳлаяпти. Агар футболчи кетадиган бўлса, «қовоғарилар» унинг ўрнига Мемфис Депайни олиб келишмоқчи.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz