Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ ва ЕЛнинг кейинги мавсуми учун регламент ишлаб чиқилди...

ЕЧЛ ва ЕЛнинг кейинги мавсуми учун регламент ишлаб чиқилди...

  05.08.2020 06:30
  0
  257
ЕЧЛ ва ЕЛнинг кейинги мавсуми учун регламент ишлаб чиқилди...

УЕФА ҳар бир босқич қуръасидан олдин давлатлар ўртасидаги ҳаракатланиш чекловлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилади.

 Клублар қуръага 2 кун қолганида маҳаллий ҳукумат ўрнатган чекловлар ҳақида УЕФАга маълум қилишлари лозим. Агар бундай маълумот бўлмаса, УЕФА ўз манбаларидаги маълумотларга таяниб иш тутади. Агар клуб майдонга тушиш имконини топмаса, унга техник мағлубият ёзилади.

 Агар ҳукумат томонидан мамлакатга кириш чекловлари ўрнатилган бўлса, клуб ўйинни нейтрал майдонда ўтказиш имконини топиши ва бу ҳақда таклифни бериши лозим. Йўқса, техник мағлубият ёзилади.

 Агар клублар маҳаллий ҳукумат чекловлари ҳақида етарли маълумот беришмаса (ёки чекловлар ўйинни нейтрал майдонга кўчириш учун етарли даражада қатъий бўлмаса), ўйиннинг ўтказилиш жойини УЕФАнинг ўзи белгилайди. Агар қайсидир жамоа майдонга тушишдан бош тортса, техник мағлубият ёзилади.

 Агар маҳаллий ҳукумат чекловлари қуръадан кейин жорий қилинса, мезбон жамоага техник мағлубият ёзилади.

 Агар иккала клуб ҳам майдонга тушишдан бош тортса ёки ўйиннинг ўтказилмай қолишида айбдор деб топилса, турнирдан четлатилади.

Клублар ўйиндан олдин тест топширишади. Агар тестлар мусбат натижа берса, УЕФА маҳаллий ҳукумат қарорини кутади. Агар жамоада камида 13 футболчи соғлом бўлса ва маҳаллий ҳукумат ўйиннинг ўтказилишига рухсат берса, жамоа майдонга тушиши шарт. Агар рухсат бермаса, УЕФА учрашувни бошқа санага кўчириши мумкин. Агар кўчиришнинг иложи бўлмаса, клубга техник мағлубият ёзилади.


Манба: FUTBOL TV


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz