Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамовни табриклаймиз

Вадим Абрамовни табриклаймиз

  05.08.2020 17:50
  0
  201
Вадим Абрамовни табриклаймиз

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи, Ўзбекистон футболи тарихида ўзига хос ном қолдиришга муваффақ бўлган инсон Вадим Карленович Абрамовнинг туғилан кунлари. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё чемпионатларидаги энг яхши натижаси бугун 58 ёшни қарши олаётган Вадим Карленович қўл остида, 2011 йилги Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қўлга киритилган.

Юртимизнинг кўплаб футбол мухлислари номидан Вадим Абрамовни бугунги таваллуд айёмлари билан табриклаймиз. У кишига мустаҳкам соғлик, оилаларига хотиржамлик тилаймиз. Энг асосийси Вадим Карленовичга жудаям маъсулиятли бўлган ишларида муваффақият  тилаймиз. Ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг азалий орзуси бўлган , Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқиш йўлидаги машаққатли ишларида омад тилаймиз . Биз сизга ишонамиз, биз сизни қўллаб қувватлаймиз.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин !!!


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz