Қайднома

Қидирув

Остоннинг аввалроқ унга ёрдам берган одамлар олдидаги мажбурияти сабаб «Спартак»ни танланди

Остоннинг аввалроқ унга ёрдам берган одамлар олдидаги мажбурияти сабаб «Спартак»ни танланди

  05.08.2020 04:31
  0
  180
Остоннинг аввалроқ унга ёрдам берган одамлар олдидаги мажбурияти сабаб «Спартак»ни танланди

«Уфа» клубининг директорлар кенгаши аъзоси Ростислав Мурзагулов ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг «Спартак»ка трансфери ҳақидаги фикр билдирди. 

«Остонни кўп жамоалар сотиб олмоқчи бўлди, трансфер тафсилотлари ҳақидаги маълумотларни бера олмаймиз. Барча учун қизиқарли бўлган таклифни қабул қилишимизга тўғри келди. Ўруновда ўсиш борлигини, катта ва жиддий клублар уни қўлга киритишни хоҳлашини билгандик. Унинг ривожланишига умид боғлагандик. Уни бу трансфер билан табриклаймиз!

«Уфа» ҳар доим энг фойдали таклифни танлайди. Даъвогарлар кўп эди, Россиядан ва чет элдан. Ўйинчи ва агентнинг хоҳиши, шунингдек, аввалроқ унга ёрдам берган одамлар олдидаги мажбурияти туфайли «Спартак» варианти танланди. Қарор кенг қамровли бўлди», — дейди Мурзагулов.

Остон «Уфа»дан «Спартак» сафига бориб қўшилди. Аввалроқ москваликлар унинг трансфери учун 2 миллион евро сарфлаши, Остоннинг маоши эса йилига 600 минг евро бўлиши ҳақида хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Спартак» директори Шамил Газизов «Уфа»да Ўрунов борасида 5-6 миллион евролик таклифлар борлиги ҳақида айтганди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz