Қайднома

Қидирув

Бонавентура «Милан»ни тарк этди

Бонавентура «Милан»ни тарк этди

  06.08.2020 16:01
  0
  278
Бонавентура «Милан»ни тарк этди

Хавбек Жакомо Бонавентура «Милан» билан хайрлашди.

«Орзулар оғушида яшадим. «Милан»да ўтказган йилларим – унутилмас тажрибадир.

Ушбу фантастик саргузаштлар пайти ёнимда бўлганларга ташаккур билдирмоқчиман: президентлар, менежерлар, мураббийлар, жамоадошларим, шифокорлар, физиотерапевтларнинг барчасига раҳмат.

Шунингдек, Миланеллодаги база ходимларидан ҳам миннатдорман – бу инсонлар «Милан»нинг ҳақиқий «мотор»илар, уларнинг саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ, ҳар куни ўзимизни уйдагидек ҳис қиламиз.

«Милан»нинг барча фанатларига ҳам раҳмат, улар бизни яхши ва ёмон кунларда бирдек қўллаб-қувватлашди. «Сан-Сиро»даги ҳайқириқлардан олган таассуротларимни асло унутмайман. Сизлар ҳамиша қалбимда қоласизлар», – деб ёзди Бонавентура «Инстаграм»даги саҳифасида.

Аввалроқ ушбу футболчи янги клуби борасида бир тўхтамга келгани айтилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz