Қайднома

Қидирув

Инсинъе: “Ишонаманки, Женнаро Гаттузо билан биз фақат ўсиб борамиз”

Инсинъе: “Ишонаманки, Женнаро Гаттузо билан биз фақат ўсиб борамиз”

  09.08.2020 10:25
  0
  124
Инсинъе: “Ишонаманки, Женнаро Гаттузо билан биз фақат ўсиб борамиз”

Италиянинг "Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Лоренцо Инсинъе ўз жамоасининг Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Барселона"га қарши учрашувдаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди.

 “Натижа ҳамда мусобақани тарк этиш ҳафсаламни пир қилди.  Албатта, бизга қарши ажойиб жамоа рўбарў келишини билардик аммо ачинарлиси, биз иккинчи бўлимнинг ўзида яхши ўйнадик. Биринчи бўлимда эса жуда кўп хатоларга йўл қўйдик.  Ишонаманки, Женнаро Гаттузо билан биз фақат ўсиб борамиз ва кейинги мавсумда янада кучлироқ ўйнаймиз.  Айни дамда бизда гол уриш билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бу муаммо Чемпионлар Лигасида ҳам, А Сериясида ҳам кўзга ташланди. Мазкур камчилик нафақат бутун жамоага, шу жумладан менга ҳам тегишли.  Менимча, "Барселона" бугунги кунда айнан мана шу жихат орқали биздан устун келди. Энди “батареяларни қувватлаймиз” ва янги мавсумга тайёргарлик кўрамиз.  "Наполи" катта имкониятларга эга", - деди Инсинъе Sky Sport нашрига берган интервюсида.


Манба: Чемпионат


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz