Қайднома

Қидирув

Миллий терма жамоамиз йиғин давомидаги иккинчи назорат баҳсини ўтказди

Миллий терма жамоамиз йиғин давомидаги иккинчи назорат баҳсини ўтказди

  09.08.2020 21:18
  0
  296
Миллий терма жамоамиз йиғин давомидаги иккинчи назорат баҳсини ўтказди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг “Бунёдкор” стадионидаги ўқув-машғулот йиғини ҳам ўз якунига етиб бормоқда.

 Бош мураббий Вадим Абрамов 10-августга қадар давом этадиган ушбу йиғин давомида 2 та назорат ўйини режалаштирилганди.

 Улардан дастлабкиси 6-август куни Ўзбекистон U-19 терма жамоасига қарши ўтказилди. Голларга бой кечган баҳсда МТЖ вакиллари 3-2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

 Бугун ўтказилиши режа қилинган назорат учрашувида рақиб жамоа номи ўзгарди. Миллий терма жамоамиз бу гал Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши майдонга тушишди.

 Назорат учрашуви

 

Ўзбекистон МТЖ 5-2 "Сўғдиёна"

 

Голлар: А. Турғунбоев 10, Ҳ. Эркинов 41, О. Бозоров 65, 69, С. Қодирқулов 89 - Ш. Норхонов 80, Д. Насриддинов 85

 Ўзбекистон МТЖ: Ў. Юсупов, И. Қобилов, Д. Ахмадалиев, И. Голбан, Н. Тўхтасинов, С. Қодирқулов, Ш. Муҳитдинов, Ҳ. Эркинов, Л. Тўраев, А. Турғунбоев, Б. Абдихолиқов

 Захирадан майдонга тушганлар: М. Муҳаммаджонов, А. Абдуллаев, Х. Ғофуров, А. Ғуломов, Ж. Ҳасанов, Т. Абдухолиқов, О. Бозоров, Ҳ. Алиқулов


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz