Қайднома

Қидирув

“Спартак” матбуот ҳизмати: “Биз жим турмаймиз. Клуб учун курашамиз”!

“Спартак” матбуот ҳизмати: “Биз жим турмаймиз. Клуб учун курашамиз”!

  10.08.2020 06:01
  0
  412
“Спартак” матбуот ҳизмати: “Биз жим турмаймиз. Клуб учун курашамиз”!

Кеча Россия Премер-Лигасининг 1-тур учрашувлари доирасида ҳамюртимиз Ўстон Ўруновнинг янги жамоаси – Москванинг “Спартак” жамоаси ўз уйида “Сочи”ни қабул қилиб нохолис ҳакамлик туфайли тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. Учрашув давомида москваликлар ўйинда ўз устунликларини намойиш этиб  2: 0 ҳисобида ғалаба олдинда боришаётган эди. Аммо меҳмонлар, учрашув ҳаками томонидан белгиланган пеналътидан киритилган иккита гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди. Якуний ҳисоб 2:2

Ўйиндан кейин "Спартак" клуби матбуот хизмати Россия Премер-лигасининг 1-тур доирасидаги "Сочи" билан бўлиб ўтган ўйин (2: 2) натижасига ўз изоҳини берди:

 “Биз жим бўлмаймиз.  “Спартак” учун курашамиз!  “Қизил ва оқлар”ни, бугун астойдил қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур"!  - дейди Москва клубининг расмий сайти.

Россия чемпионатининг 2-турида "Спартак" 14 август куни ўз уйида “Ахмат”га  қарши майдонга тушади.  Учрашув 14 август куни "Откритие Арена" стадионида бўлиб ўтади.  Шу куни “Сочи” ўз уйида "Химки" ни қабул қилади.


Манба: Чемпионат


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz