Қайднома

Қидирув

"Атлетико"нинг икки ўйинчисида коронавирус аниқланди.

"Атлетико"нинг икки ўйинчисида коронавирус аниқланди.

  10.08.2020 07:00
  0
  258

Мадриднинг "Атлетико" клуби жамоанинг икки футболчисига коронавирус ташхиси қўйилганлигини расман эълон қилди.   Ҳозирда футболчиларнинг исмлари ошкор қилинмаяпти.

 "Бир кун олдин асосий жамоанинг барча аъзолари ва Лиссабонда бўлганлар рўйхатидаги одамларимиз коронавирус учун тест топширишди. Бугун эса  икки ўйинчида  инфекция топилганлиги маълум бўлди.  Ҳозирда улар изоляцияга олинган ва биз бу ҳақда тегишли идораларга хабар берганмиз.  Протоколда айтилишича, энди бутун жамоа янгитдан тестдан ўтиши керак ва бу муқаррар равишда машғулотлар жадвалига, Португалияда яшаш ва яшаш жойига таъсир қилади”, - дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз,  13 август пайшанба куни "Атлетико" Чемпионлар лигаси чорак финалида "РБ Лейпциг" га қарши баҳс олиб боради.  Учрашув Лиссабонда (Португалия) бўлиб ўтади.


Манба: Чемпионат


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz