Қайднома

Қидирув

Чемпионшип, энг қимматбаҳо ўйин...

Чемпионшип, энг қимматбаҳо ўйин...

  12.08.2020 07:30
  0
  238
Чемпионшип, энг қимматбаҳо ўйин...

Норасмий маълумотларга қараганда, футбол тарихидаги энг қимматбаҳо ўйин Чемпионшипда ўтказилди. Аниқроқ айтсак, унинг натижасига мувофиқ, «Фулхэм» АПЛга қайтди ва бунинг учун 135 млн. фунт стерлинг олади. Гап Чемпионшип «плей-офф» босқичи финали ҳақида бормоқда. «Фулхэм» ўйиннинг қўшимча бўлимларида урилган 2та гол эвазига «Брентфорд»ни 2:1 ҳисобида енгди ва атиги бир мавсумдан кейин яна Англия элит лигасига қайтди.

Учрашувнинг бош қаҳрамони - «дубль» расмийлаштирган ҳимоячи Жо Брайан. Умуман, «Фулхэм»нинг алоҳида байрам қилишига асослар кўп. Улардан энг асосийлари:

1. Скотт Паркер. 2013-2017 йиллар оралиғида клуб сафида тўп сурган Паркер кейинчалик бош мураббий Славиш Йоканович ассистенти сифатида иш бошлади. 2019 йили эса бош мураббий ваколатини қўлга олди. Натижаси - биринчи тўлақонли мавсумидаёқ «Фулхэм»ни АПЛга олиб чиқди.

2. Улкан мукофот пули. Тез орада «Фулхэм»нинг банкдаги ҳисоб рақамига катта миқдорда маблағ тушади. Ҳаммаси жуда мураккабдек, лекин анча жўн - жамоа АПЛ йўлланмасини қўлга киритгани учун 135 миллион фунт стерлинг олади (ТВ-шартномалар ва бошқа тўловлар), агарда кучлилар сафида қололмаса. Бундай ҳолатда футбол ассоциацияси тўловни 3 йил давомида амалга оширади. Бордию, «Фулхэм» кейинги мавсум якунида АПЛдаги жойини сақлаб қолса, унда кейинги 5 йилда яна 246 миллион фунтга бойийди. Таққослаш учун айтсак, «Ливерпуль» АПЛдаги ғалаба учун 150 миллион фунт олади. Шундан келиб чиқиб айтсак, Чемпионшип «плей-офф» босқичи финали - дунё футболидаги энг сердаромад ўйин.

 

Чемпионшип.

«Плей-офф». Финал

4 август

БРЕНТФОРД - ФУЛХЭМ - 1:2

(0:0, 0:0, 0:1, 1:1)

Голлар: Далсгор (120}4) -

Жо Брайан (105, 117).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz