Қайднома

Қидирув

Тони: «Погба Пирло учун ажойиб совға бўларди»

Тони: «Погба Пирло учун ажойиб совға бўларди»

  12.08.2020 10:42
  0
  269
Тони: «Погба Пирло учун ажойиб совға бўларди»

Италия термасининг собиқ форварди Лука Тони Андреа Пирлонинг «Ювентус» бош мураббийи лавозимига тайинланиши хусусида фикр билдирди.

«Андреа яхши билганим ҳолда, айтишим мумкинки, у ўйинни шакллантиришни ярим ҳимоядан бошлайди. Бу борада унга Погба ажойиб совға бўларди.

Бунинг иложи борми-йўқми, билмайман, аммо мазкур вариант, шубҳасиз, ажойиб. Андреа ҳимоявий ва қарши ҳужум тактикасига таянадиган мураббий бўлмайди. У тўп назоратини ёқтиради, буни жамоасига ҳам сингдиради.

У қандай тизимдан фойдаланишини билмайман. Бу унчалик аҳамиятли ҳам эмас, аслида. Андреа ақлли. Феъл-атвори Пеп Гвардиоланикига ўхшайди. Конте ҳам «Ювентус»да ўтган уч йил мобайнида унда ёрқин таассурот қолдирган.

Жамоа бошқаруви масаласида Пирлонинг омади келган, у билан энг яхши икки мутахассис – Анчелотти ва Аллегри ишлаган.

Ушбу тажрибаларнинг барчаси асқотади. Аммо охир-оқибат, Андреа ўзлигига таянади. У ўз йўлидан боради, ҳеч кимдан андоза олмайди», – деди Тони Goal нашрига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz