Қайднома

Қидирув

Гиггз: «2003 йили «Интер»га ўтишим мумкин эди»

Гиггз: «2003 йили «Интер»га ўтишим мумкин эди»

  12.08.2020 11:23
  0
  244
Гиггз: «2003 йили «Интер»га ўтишим мумкин эди»

«Манчестер Юнайтед» афсонаси Райан Гиггз ўз вақтида манкунианликлар сафини тарк этиб, «Интер»га ўтиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди.

«Футболчи сифатида ҳар доим янги чорловларни кутасиз, ҳар мавсум бошида буни ҳис қилардим. Чемпионлик мақомини сақлаб қолиш, бир нечта лигалардаги ғалабалар, Чемпионлар Лигасида зафар қучиш худди шундай чорлов ҳисобланарди.

2002-2003 йилларда, Дэвид Бекхэм ёзда «МЮ»на тарк этганда, менинг «Интер Милан»га ўтишим ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳеч нимани эшитмадим, кейинги мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмадим, аммо якунда ҳаммаси яхши кечди. Жамоамиздаги қайсидир футболчининг кетиш ҳақида ўйлаётгани билан боғлиқ гап-сўзлар кўпайди.

Охир-оқибат, Дэвид кетди. Эҳтимол, бу клубни тарк этиши мумкин бўлган энг яқин кишидир. Лекин мен ҳеч қачон кетиш ҳақида ўйламаганман. Ҳар йили синовлардан ўтишни хоҳлардим. Жамоанинг бир қисми эдим, унинг сафида тўп суришни яхши кўрардим», - деди Гиггз.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz