Қайднома

Қидирув

Мадриднинг "Алтетикоси ҳам ЕЧЛни эрта тарк этди...

Мадриднинг "Алтетикоси ҳам ЕЧЛни эрта тарк этди...

  14.08.2020 05:15
  0
  316
Мадриднинг

Пайшанба куни оқшомда Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалининг 2-учрашуви ўтказилди. Лиссабон шаҳридаги "Жозе Алваладе" стадионида ўтказилган ушбу ўйинда ҳам кутилмаганда Мадрид шаҳрининг 2-рақамли ждамоаси мағлуб бўлди. Бир сўз билан айтганда ЛЧ бўийча тажрибали Д.Симеони  илк марта ЕЧЛ ярим финалига чиққан Ю. Нагельсманнга имкониятни бой берди.

Тенг курашлар остида кечган 1-бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди. Иккинчи бўлимда, аниқроғи 50-дақиқада лейпцигликлар вазиятларнинг бирини голга айлантиришди: Дани Ольмо қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Шундан кейин Симеоне шогирдлари янада жонланишди. Шундан бўлса керак, мадридликлар 71-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффапқ бўлишди. Захирадан майдонга тушган Жоау Феликс пенальти ишлаб олди ва уни ўзи голга айлантирди. Барчаси қўшимча бўлимлар томон кетаётган бир вақтда «гермонлар» 2-голни уришга эришди. 72-дақиқада захирадан майдонга тушган америакалик ҳужумчи Тайлор Адамснинг  ўйин қаҳрамонларидан бири бўлди. Унинг зарбасидан кейин тўп мадридликлар ҳимоячисига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди.

Шу тариқа «Лейпциг» ярим финал йўлланмасига эга чиқди ва кейинги босқчида ПСЖ билан ўйнайди. Зотан, финалда кимсан "лигадоши" "Бавария"га қарши майдонга тушиши ҳам мумкин. Яна ким билади, дейсиз...


13 август. Лиссабон.  "Жозе Алваладе".
Судья - Шимон Марчиняк (Польша).

Лейпциг - Атлетико - 2:1 (0:0)
 Дани Ольмо, 51 (1:0). Жоау Феликс, 71 - с пенальти (1:1). Тайлер Адамс, 88 (2:1).
Лейпциг Атлетико
 Петер Гулачи  Ян Облак
 Марсель Хальстенберг  Киран Триппьер
 Дайо Упамекано  Стефан Савич
 Лукас Клостерманн  Хосе Мария Хименес
  Анхелиньо  Ренан Лоди
 Кевин Кампль  Янник Карраско
 Конрад Лаймер, 72  Эктор Эррера, 58
 Марсель Забитцер, 90+1   Сауль
 Дани Ольмо, 83  Коке, 90+2
 Кристофер Нкунку, 83   Диего Коста, 72
 Юссуф Поульсен  Маркос Льоренте
Алмаштиришлар:
 Тайлер Адамс, 72  Жоау Феликс, 58
 Патрик Шик, 83  Альваро Мората, 72
 Амаду Айдара, 83   Фелипе, 90+2
 Норди Мукиеле, 90+1  

Огоҳлантиришлар:

 Лукас Клостерманн, 70  Ренан Лоди, 62
 Кевин Кампль, 82  Хосе Мария Хименес, 90+6
 Амаду Айдара, 87


Алексей Пахомов
***

ЕЧЛ, 1/4 финал

 

15.08 - 24:00

Манчестер Сити (Англия) - Лион (Франция)

Лиссабон

14.08 - 24:00

Барселона (Испания) - Бавария (Германия)

Лиссабон

13.08 - 24:00

Лейпциг (Германия) - Атлетико (Испания) - 2:1

Лиссабон

12.08 - 24:00

Аталанта (Италия) - ПСЖ (Франция) - 1:2

Лиссабон


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz