Қайднома

Қидирув

Рақиблар натижани бирга нишонлашса-я...

Рақиблар натижани бирга нишонлашса-я...

  23.08.2020 08:38
  0
  437
Рақиблар натижани бирга нишонлашса-я...

Ноёб сурат: икки жамоа футболчилари ўйин натижасидан бирдек хурсанд ва буни бирга нишонлашяпти. Гап шундаки, ҳар икки томон олий дивизионга кўтарилди. Руминия чемпионатида иккинчи ўринда турувчи лигада дастлабки 2та ўрин соҳибига элит дивизион йўлланмаси берилади. Турнирнинг охирги тури олдидан бир нечта жамоада юқорига кўтарилиш имконияти сақланиб турганди. Даъвогарлардан иккиси - «Аржеш» ва «УТА Арад» финиш маррасида ўзаро тўқнаш келди. Gol.ru сайти шу ўйин атрофидаги воқеаларга алоҳида тўхталди.

Хуллас, ўзаро учрашувдан сўнг «Аржеш» ва «УТА Арад» жамоаларининг Руминия элит дивизиони - Лига 1га тенг йўл олгани аниқ бўлди. Натижада рақиблар буни майдонда бирга нишонлашди. Охирги турдан олдин турнир жадвали ҳолати жуда қизиқарли эди: «УТА»ни дуранг натижа ҳам қониқтирарди, бунда «Аржеш»нинг тақдири параллель ўйинлар якунига боғлиқ бўлиб қоларди. Ҳаммаси ҳар икки клуб учун жуда яхши тус олди:

 - «УТА» ва «Аржеш» дуранг натижага рози бўлди;

- Даъвогарлардан бири - «Миовени» ютқазди;

- Яна бир даъвогар - «Турну» 90}7-дақиқада гол қўйиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди.

Агар «Турну» яна оз муддат чидаб, ўйинни ғалаба билан якунлаганида, якуний турнир жадвалида «Аржеш»дан юқорига жойлашиб, йўлланмага эга чиқарди. «Бундай аламли якундан кейин янги мавсум ҳақида ўйлаш ҳам жуда-жуда қийин», - дея ғазабини яширмади «Турну» бош мураббийи Эрик Линкар.

«УТА» ва «Аржеш» фанатлари энди бу ўйин ва кунни сира унутмасалар керак. Зеро, улар элита йўлланмасини анчадан буён кутишаётганди. Аниқроқ айтсак, «УТА» Лига 1да охирги марта 2008 йили, «Аржеш» эса 2009 йили ўйнаганди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz