Қайднома

Қидирув

Лиссабонда "юлдузлар жанги": ЕЧЛ-2020 "тожи" кимга насиб этади? ПРЕВЬЮ...

Лиссабонда "юлдузлар жанги": ЕЧЛ-2020 "тожи" кимга насиб этади? ПРЕВЬЮ...

  23.08.2020 21:45
  0
  335
Лиссабонда

Бугун, 23 август, якшанба оқшомида Лиссабондаги «Эстадио Да Луш» стадионида 2019/20 йилги мавсумнинг энг асосий учрашуви бўлиб ўтади. Унда немис машинаси деб ном берилган «Бавария» юлдузли ПСЖ билан Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби аниқлаш учун кураш олиб боради.

Сарфланган миллиардлаб харажатларга қарамай, ПСЖ йиллар давомида Чемпионлар Лигаси финали нима эканлигини билмай келди. Ниҳоят Неймар ва унинг жамоадошлари қатор муваффақиятсиз мавсумлардан сўнг финал баҳсида ўйнаш бахтига муяссар бўлди. ПСЖдан фарқли ўлароқ, «Бавария» бунгача Чемпионлар Лигасида 5 марта ғолиб чиқишга улгурган. Мюнхенликларнинг охирги ғалабаси 2013 йилга тўғри келади. Ўшанда жамоа «Боруссия Дортмунд»ни мағлуб этиб, мусобақа бош совринига эга чиққанди.

Жамоаларнинг финалгача босиб ўтган йўли

Таъкидлаш ўринли, иккала жамоа ҳам нафақат Чемпионлар Лигасида, балки ўз миллий чемпионатида ҳам бенуқсон ўйин намойиш этди.

Фото: ПСЖ

ПСЖ ўз гуруҳида «Реал», «Брюгге» ва «Галатасарой»ни мағлуб этиб, ажойиб старт олди. «Қироллик клуби» дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритилди. Шунингдек, гуруҳдаги бошқа жамоалар билан ўйинда ҳам парижликлар ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади. Томас Тухель шогирдларининг гуруҳ босқичидаги ягона муваффақиятсиз («Сантьяго Бернабеу»даги дурангни муваффақиятсизлик дейишга тил бормайди, очиғи) ўйини Мадриддаги жавоб баҳси (2:2) бўлди.

Шунга қарамай, плей-оффнинг дастлабки ўйинида ПСЖ яхшигина тер тўкишига тўғри келди. «Боруссия Д» билан кечган дуэль осон бўлмади. Дортмундда француз клубини Эрлинг Ҳоланднинг бир ўзи таслим этди – 2:1. Аммо жавоб баҳсида Неймар ва унинг дўстлари бекорга катта маош олмаётганини исботлади – 2:0. Ундан кейин эса «саккиз финалчи» формати: «Аталанта»га қарши ўйинда жамоани охирги 3 дақиқа қутқарган бўлса (2:1), «Лейпциг» билан кечган баҳсда тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди (3:0).

Фото: Twitter

«Бавария» жорий мавсумда деярли ҳеч қандай хатога йўл қўймаяпти, Чемпионлар Лигасида эса унга тенг келадиган жамоа топилганича йўқ. «Қизил машина» гуруҳ («Бавария» «Срвена Звезда», «Олимпиакос» ва «Тоттенҳэм» каби жамоалар бир билан бир гуруҳдан жой олганди) босқичида ўртоқлик ўйинларида бўлгани каби, ортиқча қийинчиликларсиз 6 та ўйинда 6 та ғалабага эришди. Плей-офф босқичида «Челси» икки ўйин натижасига кўра 7:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, чорак финалда Мессининг («Барселона») аразлашига сабаб бўлган 8:2 ҳисоби қайд этилди. Ярим финал босқичида «Лион» устидан қозонилган ишончли ғалаба (3:0).

Иккала жамоа ўртасидаги жами тўқнашувлар статистикаси

Жамоалар шу пайтгача умумий ҳисобда 9 та марта тўқнаш келган. Парижликлар 5 марта ғалаба қозонган бўлса, 4 та ўйинда «Бавария»нинг қўли баланд келган.

9 ўйиндаги ўртача самарадорлик кўрсаткичи 3,2 га тенг. ПСЖ ҳар бир ўйинда ўртача 1,3 та, «Бавария» эса 1,5 та гол урган.

Ўйинга оид факт ва рақамлар:

ПСЖ ўз тарихида илк марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқди; Париж клуби сўнгги саккизта расмий учрашувда ғалаба қозонди; ПСЖ охирги тўққиз учрашувда ўз дарвозасидан атиги битта гол ўтказиб юборди; «Бавария» 2020 йилги расмий учрашувларнинг фақат биттасида дуранг ўйнаган, қолган барча ўйинларда ғалаба қозонган; «Бавария» аввалги босқичларда «Барселона» ва «Лион»ни 11:2 ҳисобида мағлуб этди; ПСЖ ва «Бавария» сўнгги уч йил ичида уч марта тўқнаш келган. Икки бор немислар, бир марта эса французлар ғалаба қозонган

Тахминий таркиблар:

«Бавария»: Мануэль Нойер — Алфонсо Дэвис, Давид Алаба, Жером Боатенг, Йозуа Киммих — Тиаго Алькантара, Леон Горетцка — Серж Гнабри, Иван Перишич, Томас Мюллер — Роберт Левандовски.

ПСЖ: Серхио Рико — Тило Керер, Тиаго Сильва, Преснел Кимпембе, — Андер Эррера, Маркиньос, Леандро Паредес — Анхель ди Мария, Неймар, Килиан Мбаппе.

Ўйин олдидан мураббийлар қандай фикрда?

Фото: Twitter

ПСЖ — ажойиб жамоа, улар финалга қадар етиб келди. Биз баъзи бир жиҳатларни таҳлил қиляпмиз, уларда қатор тезкор ўйинчилар борлигини биламиз.

Биз ўз ҳимоямизни яхши ташкил қилишга ҳаракат қиламиз, аммо асосий қуролимиз — рақибга босим ўтказиш.

Ҳанс Флик, «Бавария» бош мураббийи

Фото: Twitter

Ҳозир «Бавария» ажойиб формада. Бу – ғалабага ўч ёшларга эга турнирнинг тажрибали жамоаси.

«Бавария»нинг кичик устунлиги шундаки, улар бу каби финалда рақобатлашишга одатланган. Аммо бу ҳал қилувчи устунлик эмас.

Томас Тухель, ПСЖ устози

Чемпионлар Лигаси Финал 23 август, якшанба 00:00 ПСЖ — «Бавария»


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz