Қайднома

Қидирув

Суперлига, 13-тур: "Металлург" яна ўзига келмоқда, ОТМК эса...

Суперлига, 13-тур: "Металлург" яна ўзига келмоқда, ОТМК эса...

  29.08.2020 21:50
  0
  239
Суперлига, 13-тур:

Сизга яхши маълумки, бугун 13-турнинг сўнгги икки учрашуви ўтказилди. Зотан, 1- давранинг сўнгги турида Бекободнинг «Металлург» клуби ниҳоят Муборакнинг «Машъал» жамоасини мағлубиятга учратди.
Қийинчилик билан бўлсада, А.Шипилов шогирдлари қимматли 3 очкони қўлга киритишди.  Ғалабадан сўнг улар очколар сонини 22тага етказиб, 6-ўринга чиқиб олишди. «Машъал» эса 16 очко билан 8-ўринда қолди.

Куннинг 2-ўйинида эса жанговар дуранг қайд этилди. Эътиборлиси, чемпионат пешқадамларида бири олмалиқликлар 90+5-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Дурангдан сўнг ОКМК очколарини 29тага етказиб, 1-даврани 2-ўринда, «Бухоро» эса 7 очко билан 13-поғонада якунлади. Бир сўз билан айтганда бухороликлар ҳақиқий "атусайдерлик" мақомидан ҳали ўанўз қутула олишмайди шекилли...

Суперлига, 13-тур
Металлург – Машъал 2:1
29 август, Тошкент, «Жар» стадиони

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Олим Абдувосилов, Ойбек Калахўжаев, Ҳусан Музаффаров.

Голлар: Мурод Бобожонов (5), Саламат Қутибоев (48) – Ҳумоюн Муртазоев (40).

Металлург – 12.Александр Лобанов, 5.Аббос Отахонов, 7.Дониёр Нарзуллаев, 8.Саламат Қутибоев (20.Худойшукур Сатторов, 81), 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 11.Мурод Бобожонов (9.Маҳмуд Қудратиллаев, 56), 21.Камолиддин Тожиев, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (14.Аброр Тошқўзиев, 75), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 88.Евгений Чумак.

Машъал – 35.Раҳим Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 7.Ифеани Ифеани, 9.Никита Павленко, 10.Шерзод Темиров, 17.Жамолиддин Убайдуллоев, 18.Аббос Шодмонов (15.Муҳаммадали Алиқулов, 88), 19.Сардор Абдураимов (6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 46), 22.Сирожиддин Қўзиев (77.Иброҳим Нўъмонов, 74), 23.Самандар Шукуруллаев, 29.Ҳумоюн Муртaзоев (14.Элла Кен Арманд, 69).

Огоҳлантиришлар: Самандар Шукуруллаев (17), Ҳумоюн Муртозаев (19), Сирожиддин Қўзиев (68), Евгений Чумак (73).

Суперлига, 13-тур
Бухоро – ОКМК 2:2

29 август, Тошкент,  «Локомотив» стадиони
Ҳакамлар
: Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Фарруҳ Янсупов.

Голлар: Элгужа Григалашвили (36), Илҳом Алижонов (90) – Иззатилла Абдуллаев (73), Шаҳзодбек Нурматов (90+5).

Амалга оширилмаган пенальти: Йован Жокич (90+5).

Бухоро – 91.Зафар Сафоев, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобур Омонов (29.Шаҳзод Бешимов, 72), 8.Анвар Жўраев, 9.Жасур Ҳакимов, 11.Зоҳир Пиримов (77.Иззатилла Абдуллаев, 57), 16.Жасур Ҳасанов, 19.Бекзод Саидов (7.Суҳроб Неъматов, 72), 28.Эргаш Исмоилов (66.Илҳом Алижонов, 57), 40.Азизбек Амонов, 98.Солибек Каримов.

ОКМК – 32.Суҳроб Султонов, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Дилшод Жўраев, 44.Бобур Йўлдошев, 11.Мурод Тошматов, 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов (3.Сардор Раҳмонов, 79), 18.Баҳром Абдураҳимов (10.Шаҳзод Нурматов, 79), 17.Санжар Турсунов (77.Арслонмират Аманов, 86), 21.Мате Вацадзе (9.Зафар Полвонов, 79), 7.Элгужа Григалашвили (8.Ҳожимат Эркинов, 85).

Огоҳлантиришлар: Йован Жокич (47), Дилшод Жўраев (57), Бекзод Саидов (71), Зафар Сафоев (87).

#ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-ФОчко
  1 ПахтакорПахтакор 13 11 1 1 40-8 34
  2 АГМКАГМК 13 8 5 0 22-11 29
  3 Қўқон-1912Қўқон-1912 13 8 1 4 23-12 25
  4 НасафНасаф 13 6 5 2 23-15 23
  5 БунёдкорБунёдкор 13 6 5 2 19-16 23
  6 МеталлургМеталлург 13 7 1 5 20-16 22
  7 НавбаҳорНавбаҳор 13 5 4 4 16-12 19
  8 МашъалМашъал 13 4 4 5 10-12 16
  9 СўғдиёнаСўғдиёна 13 4 4 5 15-20 16
  10 ЛокомотивЛокомотив 13 4 0 9 13-28 12
  11 ҚизилқумҚизилқум 13 2 4 7 9-21 10
  12 СурхонСурхон 13 2 2 9 11-23 8
  13 БухороБухоро 13 1 4 8 8-25 7
  14 АндижонАндижон 13 0 6 7 8-18 6


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz