Қайднома

Қидирув

Нагатомо "Марсел" футболчисига айланди

Нагатомо "Марсел" футболчисига айланди

  02.09.2020 14:26
  0
  252
Нагатомо

"Интер" нинг собиқ ҳимоячиси Юто Нагатомо "Марсел" клуби билан бир йиллик шартнома имзолади, дея хабар беради клуб расмий сайти.

33 ёшли Юто "Галатасарой" билан шартномаси тугагандан сўнг еркин агент асосида "марселликлар" сафига қўшилди.

Нагатомо фаолиятини "Токио" клубида бошлаган, кейин 2010/11 йилги мавсумда "Сезена" да ўйнаган, сўнгра "Интер" да 2018- йилгача ўйнаган. У сўнги икки йилни “Галатасарой” клубида ўтказди. Шунингдек, Юто ҳисобида Япония терма жамоасининг 122 учрашуви ва 4 та голи бор.

Япониялик  футболчи  ушбу трансфер ойнасида "Марсел" нинг учинчи янги ўйинчиси  бўлди. Ундан олдин клуб "Гавр" дан ярим ҳимоячи Папе Гуйени сотиб олди ва Дортмунднинг "Боруссия" сидан марказий ҳимоячи Леонардо Балердини ижарага олганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz