Қайднома

Қидирув

Ёзги трансферлар.Қайси клуб қанча ўзгаришларни амалга оширди?

Ёзги трансферлар.Қайси клуб қанча ўзгаришларни амалга оширди?

  03.09.2020 15:43
  0
  226
Ёзги трансферлар.Қайси клуб қанча ўзгаришларни амалга оширди?

31- август куни мамлакатимизда ёзги трансферлар расман ўз якунига етди. Аввалги йиллар билан солиштирганда футболчиларнинг бошқа клубларга кўчиб ўтиши статистикаси анчага камайди. Нега?

ЎзПФЛ мазкур трансфер ойнасида клубларга жиддий талаб қўйди. Яъни, қарздорлиги мавжуд клубларга трансфер ойнасида эркин ҳаракатланиш имконияти берилмади. Натижада бир қатор клублар бошқа клублар олдидаги мажбуриятларини бажарди.

Яқин келажакда 23 ёшгача бўлган футболчиларнинг янги клублар билан шартнома тузиши натижасида уни тарбия қилган клублар оладиган даромадлар, шунингдек, исталган ёшдаги футболчининг трансферидан уни тарбия қилган клубларга келиб тушадиган компенсациялар масаласи Ўзбекистон футболида тартибга солина бошлайди. Пировардида исталган янги футболчи билан шартнома тузишдан кўра, ўз академияси тарбияланувчисига таяниши ҳам арзонроқ, ҳам фойдалироқ экани тушунилади. Қарздорлиги мавжуд бўлмаган клублар эса исталган футболчи билан шартнома тузиш имкониятига эга.

10-август куни трансфер ойнаси очилган вақтда фақатгина “Пахтакор” ва АГМК жамоаларида қарздорлик мавжуд эмасди. Мазкур клублар трансфер ойнасида фаол бўлмади. “Қизилқум” ва “Навбаҳор” жамоалари эса ЎзПФЛ қистови билан бир қатор қарздорликларни бартараф қилди. Шундан кейингина уларга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун имкон берилди.

Қўшимчасига “Бухоро” футбол клубига форс-мажор ҳолати сабаб кўмаклашилди. Сир эмаски, клубнинг 4 нафар легионер футболчиси пандемия сабаб Ўзбекистонга қайта олмади. ЎзПФЛ мазкур футболчилар ўрнига янгилар билан шартнома тузиш имкониятини яратди.

Шунингдек, ижарада қайтаётган футболчилар, хориждан келаётган ўзбекистонлик футболчилар, клубнинг ўз футбол мактабидан етишиб чиқаётган футболчилар, футболчи бўлмаган бошқа персоналлар исталган вақтда рўйхатдан ўтказиб берилди. Қуйида қайси клуб қанча янги футболчини ёзги трансферда ўз сафига қўшиб олганини кўриш мумкин.

10 — Қизилқум

4 — Бухоро

4 — Локомотив

3 — Машъал

3 — Металлург

3 — Сурхон

2 — Навбаҳор

1 — Бунёдкор

1 — АГМК

0 — Пахтакор

0 — Қўқон-1912

0 — Сўғдиёна

0 — Андижон

0 — Насаф

ЎзПФЛ қарздорликлар ва академиялар масаласида қатъий позицияга эга. Ташкилот бу борадаги саволлар учун барчага бирдек очиқдир.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz