Қайднома

Қидирув

Ёзги трансфер. Ким қанча ўзгаришни амалга оширди?

Ёзги трансфер. Ким қанча ўзгаришни амалга оширди?

  04.09.2020 04:30
  0
  216
Ёзги трансфер. Ким қанча ўзгаришни амалга оширди?

31-август куни бизда ёзги трансфер расман ўз якунига этди. Аввалги йиллар билан солиштирганда футболчиларнинг бошқа клубларга кўчиб ўтиши статистикаси анча камайди. Нега?

ЎзПФЛ мазкур трансфер ойнасида клубларга жиддий талаб қўйди. Яъни, қарздорлиги мавжуд клубларга трансфер ойнасида эркин ҳаракатланиш имконияти берилмади. Натижада бир қатор клублар бошқа клублар олдидаги мажбуриятларини бажарди. 

Яқин келажакда 23 ёшгача бўлган футболчиларнинг янги клублар билан шартнома тузиши натижасида уни тарбия қилган клублар оладиган даромадлар, шунингдек, исталган ёшдаги футболчининг трансферидан уни тарбия қилган клубларга келиб тушадиган компенсатсиялар масаласи Ўзбекистон футболида тартибга кела бошлайди. Пировардида исталган янги футболчи билан шартнома тузишдан кўра, ўз академияси тарбияланувчисига таяниши ҳам арзонроқ, ҳам фойдалироқ экани тушунилади. Қарздорлиги мавжуд бўлмаган клублар эса исталган футболчи билан шартнома тузиш имкониятига эга. 

10-август куни трансфер ойнаси очилган вақтда фақатгина “Пахтакор” ва АГМК жамоаларида қарздорлик мавжуд эмасди. Мазкур клублар трансфер ойнасида фаол бўлмади. “Қизилқум” ва “Навбаҳор” жамоалари эса ЎзПФЛ қистови билан бир қатор қарздорликларни бартараф қилди. Шундан кейингина уларга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун имкон берилди. 

Қўшимчасига “Бухоро” футбол клубига форс-мажор ҳолати сабаб кўмаклашилди. Сир эмаски, клубнинг 4 нафар легионер футболчиси пандемия сабаб Ўзбекистонга қайта олмади. ЎзПФЛ мазкур футболчилар ўрнига янгилар билан шартнома тузиш имкониятини яратди. 

Шунингдек, ижарада қайтаётган футболчилар, хориждан келаётган ўзбекистонлик футболчилар, клубнинг ўз футбол мактабидан этишиб чиқаётган футболчилар, футболчи бўлмаган бошқа персоналлар исталган вақтда рўйхатдан ўтказиб берилди. Қуйида қайси клуб қанча янги футболчини ёзги трансферда ўз сафига қўшиб олганини кўриш мумкин.    

10 — “Қизилқум”
4 — “Бухоро”
4 — “Локомотив” 
3 — “Машъал”
3 — “Металлург”
3 — “Сурхон” 
2 — “Навбаҳор” 
1 — “Бунёдкор” 
1 — АГМК
0 — “Пахтакор”
0 — “Қўқон-1912”
0 — “Сўғдиёна” 
0 — “Андижон” 
0 — “Насаф” 

ЎзПФЛ қарздорликлар ва академиялар масаласида қатъий позитсияга эга. Ташкилот  бу борадаги саволлар учун барчага бирдек очиқдир


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz