Қайднома

Қидирув

Мхитарян - озод агент

Мхитарян - озод агент

  04.09.2020 20:53
  0
  255
Мхитарян - озод агент

«Арсенал» арманистонлик ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян билан ўртадаги шартномани бекор қилди. Лондон клуби расмий сайтида ёзилишича, томонлар ўзаро келишган ҳолда шундай тўхтамга келишди. Қўшимча қилинишича, Мхитарян фаолиятини «Рома»да давом эттиради (у 2019 йилнинг сентябридан буён Рим клубида ижара келишуви бўйича ўйнаётганди). Арманистонлик футболчининг «Арсенал»даги умумий статистикаси: 59та ўйин, 9та гол, 13та самарали узатма. «Рома»да эса 31 ёшли Генрих 27та ўйинда 9та гол ва 6та самарали узатма муаллифига айланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz